17 May 2010
03:15 -
Туркия Бош вазири Боку ўрнига Теҳронга кетди

Бугун Ражаб Эрдўғон ўз партияси ёшлар ташкилотининг Измирдаги шоу шаклидаги бир анжуманида қатнашди ва шу ердан Теҳронга учиб кетди. У эртага Бокуга, кейин Тбилисига, у ердан эса Испанияга кетишини ҳам ўзи журналистларга билдирди.
Ёшларнинг йиғилишида ўзи раҳбарлигида Туркиянинг энг кучли давлатлар қаторига кириб бораётганини гапирган Ражаб Эрдўғон: “Туркия Жумҳуриятининг 100 йиллиги нишонланадиган 1923 йилгача дунёниннг энг кучли 10 мамлакатлари қаторига қўшиламиз”, деди.