11 May 2010
14:08 -
75 йил ҳеч нарса емаган ва ичмаган одамнинг сири сирлигича қолмоқда

Йога чолни Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги таркибидагти Тадқиқотлар Марказида 30 кишилик докторлар гуруҳи 2 ҳафта кузатибди. Унинг ўзини айтишича, 8 ёшлигида уни тангри сеҳрлаб қўйган ва у шундан бери ҳеч нарса емайди ва ичмайди, аммо сув билан ювиниб туради.
Маҳаллий журналистларга ахборот берган докторлар яшаш учун энергияни овқатдан олмаётган чол қуёш энергияси билан яшаётганини тахмин қилмоқдалар. Келажакада одамлар узоқ сайёраларга саёҳат қилганда, овқатсиз, сувсиз яшаш масаласи муҳим роль ўйнаши, шу сабабли Праҳлад Жанининг яшаш имкониятларини ўрганиш фойдали эканлиги айтилмоқда.