27 April 2010
04:48 - Тошкентга Тожикикстон ҳукумати делегацияси келди
Бугун пойтахтга Тожкистон ҳукумати раиси ўринбосари Муродали Алимардон бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси келди. Делегация ўзбек-тожик ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссиясининг галдаги мажлисини ўтказиш учун ташриф буюрган. Делегация Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан музокаралар олиб боради.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозимларига кўра, мазкур комиссия ташрифи савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришдан кўра, ўзаро муносабатларга аниқлик киритиб олишга қаратилган. Бинобарин учрашувларда Ўзбекисон томонининг зўровонлик билан тожик вагонларини тутиб туриши, ГЭС қурилиши борасидаги зиддиятлар мунозара нишонига кўчади.