19 February 2010
03:17 -
“Эзгулик”: маҳбус Анвар Бўриев ўлдими, ўлдирилдими?

Терговчининг таъкидича, Анвар 2009 йил 17 декабрь куни Қаршидаги Шайхали қамоқхонасидан муддатидан аввал озод қилинган, шериклари билан автомошинада келаётиб, спиртли ичимликлар ичишган ва улар билан ўзаро жанжаллашиб, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи катта йўлда тушиб қолган эмиш. Сўнгра зовур ёқасида совуқдан музлаб, ички органларининг совуқдан дистрофик ўзгаришлари сабаб вафот этган.
Бу хулосага Бўриевлар хонадони ишонмайди. Улар фарзанди билан ўлимидан икки кун аввал қамоқхонада кўришишган, ўша пайтда озод қилиш ҳақида гап йўқ эди. Шунинг учун ҳам Анвар қамоқхонада ўлдирилган, деган гумон уларга тинчлик бермаяпти.
“Эзгулик” жамияти эса бу баҳсли иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ички ишлар идораларида терговни назорат қилиш бошқармаси ва ИИВ раҳбариятини қайта текширув ўтказишга чақирган.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб сайтида — www.ezgulik.org