20 January 2010
16:31 - Ўзбекистон гроссмейстерлари Деҳлидаги турнирда яхши натижалар кўрсатишмоқда
Ҳиндистоннинг пойтахтида 300 спортчининг иштирокида ўтаётган “Parsvnath International” халқаро шахмат турнирида мамлакатимиз гроссмейстери Марат Жумаев мағлубиятсиз одимини яна давом эттирди, дейилади ЎзАнинг хабарида.

Ўзбек спортчиси мусобақа давомида 4 ғалаба ва 2 дурангга эришгандан кейин, еттинчи турда қоралар билан ҳиндистонлик П.Ширинатхга қарши ўйнаган ва рақибини мот қилган. 7 турда 6 очко тўплаган юртдошимиз саккинзинчи турда филиппинлик Оливер Димакилинг билан олишади.

Шу турнирда яна бир халқаро гроссмейстеримиз Саидали Йўлдошев ўйнамоқда. У 7 турда 5,5 очко тўплади.