13 November 2023
15:39 - Туғуруқхоналарда Бой билан камбағал ажратиляпти
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовга Сиз бой бўлсангиз ўзингизга аммо врачларни назоратга олмайсизми? Туғуруқхоналарда бой билан камбағал ажратиш қачонгача давом этади? Наманган шахридаги Лола дахасидаги Марказий туғуруқхонада нималар бўляпти.

Туғуруқхоналарда Бой билан камбағал ажратиляпти.

Куни кеча ижтимоий тармоқда хусусан Фейсбукдаги постимда неварали бўлганлигим хақидаги хабарни етказгандим. Барчангиз мени шу муносабат билан табрикларингиз , бунинг учун катта рахмат хаммангизга. Энди қизиқ бир холат. Бугун қизим қўнғироқ қилиб қолди. Уни айтишича , ушбу туғуруқхонадагилар қизимни бола билан атайин учраштирмаяптикан,ахир болани Она кўрса унда мехр ўйғониш керакку?

2 дан оддий шприц ёки бошқа нарса уларда йўқмиш, Қизимга доялар врачлар дўқ пуписа, дағдағалару, тахдидлар қилаётган экан. Бундан ташқари ушбу туғуруқхонадан яна битта қўнғироқ бўлди. Келинчакни маълум қилишича, Врачлар табақалаштириш сиёсатига ўтиб олишган экан. Бойлар бўлса яхши мехр билан қарашар, оддий оила бўлса эшикни ёпиб қўйишар, дўқ қилиб бақириб умуман қарашмас экан. Агар шу туғуруқхонадаги туққан бирорта келинчакни Отаси тоғаси БМТ ёки бошқа Халқаро ташкилотда фаолият олиб бораётган бўлса ва у шикоят қилса питирчилаб қолишар ва унга яхши муомалада бўлишаркан. Очиқдан очиқ бой билан камбағал ажратишнинг оддий кўриниши. Бундай шикоятлар шахсан менга жуда кўп бўлди бугун. Лоладаги туғуруқхонада ётган ёш Оналарнинг Ота-Оналари хам бугун уйимга келишди. Уларни гапини эшитиб асабим минга кўтарилди. Врачларнинг хаммаси хатто доялар хам Одам сифатида оддий оилаларни кўрмас экан. Айби нима шароити оғир бўлганлигими? Ёки врачларга узат узат қилмаётганлигидами?

Швециянинг Марказий Осиё Уюшмаси Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қошидаги "Мустақил фуқаролик Жамияти" кенгаш аъзоси Наманган вилояти бўлими З.Зокиров
Наманган шахри.