05 February 2023
12:38 - Шармандалик: Толибон кучларидан қўрққан Шавкат Мирзиё Афғонистондаги толиблар режимини қўллаб қувватлаганди, ҳозир бу режим Ўзбекистонга тупирди

Толибон кучларидан қўрққан Ўзбекистоннинг янги диктатор-президенти Шавкат Мирзиё Афғонистондаги толибларнинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлади. Аммо бу режим аёлларга нисбатан зўравонлик сиёсати бошлади, аёлларни олий ўқув юртларига киришни, ҳукумат структураларида ишлашни тақиқлади. Шундан кейин Ўзбекистон тарафи Афғонистон ичигачага қуриб берилган темир йўллар орқали ЁРДАМ БЕРИШНИ яқинда тўхтатган эди.

Мана энди, 1-чи февралдан Афғонистон Ўзбекистондан темирйўл қатновини вақтинча бўлса ҳам БУТУНЛАЙ ТЎХТАТДИ. Демак бу йўллар орқали юборилаётган ёрдам ҳам тўхтайди, Толибон режими очиқдан-очиқ дунёвий (секуляр) давлат бўлган Ўзбекистонга ҳам ёқмаган ишларини жадаллаштириди.

Афғонистога берилаётган ёрдамнинг ярми Ҳайратон орқали ўтарди. Темирйўллардаги кўзга кўринмас жанжал туфайли афғон халқи учун зарур халқ истеъмол моллари юкланган икки мингдан ортиқ вагонлар чегарадан ўтолмай турибди.

Қайд этилишича, 2022 йил 26-30 декабр кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган икки томонлама музокаралар давомида 2023 йил 1 февралига қадар Афғонистон ҳудудидаги техник ишлар босқичма-босқич Афғон темирйўллари ишчилари томонидан амалга оширилиши бўйича “Ҳаракатлар режаси”га келишилганди ва 27 январга қадар янги шартнома имзоланиши кўзда тутилганди. Бироқ Афғонистон темирйўл бошқармаси келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширмади, поездларнинг қатнови тўхтатилди.

Бугунги кунга келиб қуйидаги бир қанча омиллар янги шартнома имзоланишига тўсқинлик қилаётган бўлиши мумкин эмиш:

- Афғонистон техник гуруҳи вакиллари шартнома шартларида халқаро темирйўл ташувлари нормаларига тўғри келмайдиган бандларни киритишга уриниши;
- халқаро ҳуқуқ нормалари бузилиши;
- юк ва вагонлар бутлигини сақлаш, уларни суғурталаш юзасидан Ўзбекистон томони киритган бандларни олиб ташлаш талаби;
- шартнома бандларида келтирилган нарх ва ставкаларни охирги муддати тугаган шартнома даражасидан ҳам пастга тушириш.

“Ўзбекистон темирйўллари” ҳолат юзасидан қўшимча маълумот беришича, янги шартнома шартлари Афғонистон тарафидан янгидан шарҳланиши ва маҳаллий ОАВда Ўзбекистон томонини айблашга ҳаракат қилинаётгани ТУШУНАРСИЗ ВАЗИЯТНИ юзага келтирмоқда.

Афғонистон томонидан Ҳайратон станциясида амалга оширилиши лозим бўлган техник ишлар белгиланган муддатда бажарилмагани тўғрисида ҳеч қандай тушунтириш берилмаяпти.

Ўтган 12 йил давомида Афғонистон томони Ўзбексин тарафидан қурилган темир йўллари ва унинг ишлатилиши туфайли, айнан Ўзбекистон 315 млн доллар қийматида даромад олган экан.

Ижтимоий тармоқларга сиздирилган маълумотларга кўра, Афғонистон томони темир йўллар масаласидаги инқироз туфайли, Ўзбекистон қурган ва хизмат кўрсатиб келган “Ҳайратон – Мозори Шариф” темирйўлини бошқариш ҳуқуқи Қозоғистоннинг “Мансур Фатиҳ” компанияси ихтиёрига ўтгани ҳақидаги хабарлар чиққанмиш.

Булар катта шармандалик бўлиб, Шавкат Мирзиёнинг ҳам икки юзламачигини фош қилмоқда. Афғонистон темирйўллари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Бахтулраҳмон Шарафат айтишича, Афғонистон тарфидан темирйўллар ишлатилигани учун Ўзбекистонга 15 миллион доллар тўланаётган экан, қозоқлар 4,1 миллион долларга рози эмишлар.

Табиий, аввалдан айтиб келинаётгандек, Ўзбекистон тўла демократия йўлига ўтиши, Шавкат Мирзиё ва ва у каби диктаторлик қилаётган маҳаллий ҳокимлардан қутилиши ва “Бирлик” Парияси каби мухлифатчиларни тан олиб, уларни расман рўйхатдан ўтказиши ШАРТ.

Шунда ҳозир мухолифтда бўлган партияларни вакиллари муҳим лавозимларга ўтишади, Ўзбекистоннинг ташқи дунё давлатлари, жумладан, Афғонистон билан муносабатларида катта ижобий ўзгаришлар бўлади. Акс ҳолда, ҳамма соҳалардаги ҳозирги қолоқлигимиздан чиқолмаймиз.

“Ҳаракат” бу хабардаги баъзи фактлар Афғонистонда инглиз тилида чиқадиган Тolo News ва Ўзбекистонда чиқадиган машҳур Kun.uz сайтларидан олинган.

Расмда Афғонистонга ёрдам юклари олиб кетаётган поезд.