11 August 2022
15:16 - Тошкентдан республикамизнинг ҳудудларига доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони айтилибди, фақат ҳамма нарса ЁЛҒОН!
Тошкент шаҳридан энг кўп Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига кўчиб кетишганмиш. 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республика бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этишганганмиш.

Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига кўра, Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 80 кишига (1,6 фоизга) камайганмиш. Яна ЁЛҒОН!!!

Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони ГЎЁКИ қуйидагича бўлганмиш:

- Тошкент вилояти – 3611 киши;
- Қашқадарё вилояти – 194 киши;
- Самарқанд вилояти – 130 киши;
- Хоразм вилояти – 117 киши;
- Сурхондарё вилояти – 117 киши;
- Бухоро вилояти – 112 киши;
- Навоий вилояти – 88 киши;
- Қорақалпоғистон Р. – 88 киши;
- Жиззах вилояти – 82 киши;
- Фарғона вилояти – 82 киши;
- Андижон вилояти – 76 киши;
- Сирдарё вилояти – 70 киши;
- Наманган вилояти – 46 киши.

Хуллас, кўриб турганимиздек, ҳамма гаплар ЁЛҒОН! Бу нарсалара қачон йўқ бўлади!!! Яъни, ёлғонларни айтмоқдамиз???