26 February 2022
19:22 -
Киевда таранг аҳвол: Диверсантларни аниқлаш мақсадида 17:00 дан кейин кўчага чиқиш тақиқланди

Мана ўша хабардан иқтибослар: “Диққат! Пойтахт мудофаасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 26 февралдан бошлаб комендантлик соати 17:00 дан 08:00 гача амал қилади. Бу муддатдаги комендантлик соати 28 февралгача ишлайди.
Комендантлик соати вақтида кўчада бўлган ҳамма одамлар душманнинг диверсант-разведка гуруҳи аъзоси деб ҳисобланади. Вазиятни тўғри тушунган ҳолда кўчага чиқмаслигингизни сўраймиз”.