01 August 2019
15:29 -
Россияда Ўзбекистоннинг 18 нафар фуқароси қулликда ушлаб турилгани аниқланибди

Элчихона вазиятни назоратга олган ва консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш, жумладан жабрланган юртдошларга ватанга қайтиш сертификатларини расмийлаштириш билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтишича, Россиянинг Марказий Федерал Округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов/Орёл области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав вилоятлари) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.