27 March 2019
15:00 -
Вой-дод: Шавкат Мирзиё йўқолиб қолди, уни топишга ёрдам беринг!!!
Ҳурматли ўқувчилармиз, жуда яхши биласизки, мамлакатимиз президентининг чет элга кетиши ва қайтиб келиши каби воқеалар ўша заҳоти оммавий ахборот воситаларида билдирилар эди. Жорийдаги Президент Шавкат Мирзиё 24 март куни Бирлашган Араб Амирликларига 3 кунлик расмий ташриф билан кетгани дарҳол хабар қилинганди. Шавкат Мирзиё БААда қиролининг вориси Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Дубай қироли, айни замонда БАА вице-президенти ҳамда Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашгани ҳақида умумий гаплардан иборат вайсаш каби хабарлар тарқатилганини ҳам биласизлар.
Мана, бугун 27 мартнинг ярмиси ҳам ўтиб бўлди. Ҳалигача Шавкат Мирзиё Тошкентга қайтиб келгани ҳақида хабар берилмади.
“Вой-дод, президентимиз қаерга ғойиб бўлди?!?!” деб бақириш вақти келди. Ҳаммадан илтимос қиламиз, Шавкат Мирзиё қаердалиги ҳақида хабарингиз бўлса, бизга билдиринг, буни ҳаммага биз ҳам билдирайлик.
Бизга ёрдам берганларга аввалдан миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.