17 September 2018
08:22 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Муҳаммадқодир Отахонов озод қилинди

Муҳаммадқодир Отахоновнинг соғлиғи яхши, муддатидан аввал инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари асосида озод қилинганидан хурсанд. Мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва демократия тамойиллари изчил такомиллаштириш йўлида ислоҳотлар бошланганини таъкидламоқда, дейилади “Эзгулик” Жамиятининг баёнотида.
Муҳаммадқодир Отахонов шу йилнинг 31 июль куни жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Марҳамат тумани суди ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбдор деб топилиб, бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилиниши жараёнида “Эзгулик” раҳбари Абдураҳмон Ташанов иштирок этди.