05 March 2013
07:14 -
Forbes журналига қўра, ўзбекларнинг омади Россияда ҳам қўлдан кетмоқда, Ўзбекистонни гапириб ўтирмаса ҳам бўлади

Forbes журналининг рўйхатида 1-чи ўринда мексикалик Карлос Слим (бойлиги бир йилда $69 дан $73 миллиардга чиқибди), 2-чи ўринда Microsoft компаниясининг асосчиси Билл Гейтс ($67 млрд), 3-чи ўринда испаниялик Амансио Ортега ($57 млрд) турибди. Ўтган йили учинчи ўринда бўлган АҚШлик Уоррен Баффет ($53,5 млрд) бир поғана пастга тушган.
Рўйхатга ҳаммаси бўлиб, 1426 кишининг исми бор. Табиий, қашшоқ Ўзбекистондан биронта одам бу рўйхатга киришни орзу ҳам қилолмайди Ўзбекистонда биронта расмий миллионер ҳам йўқ. Лекин, ер ости миллионерлар етарлича бор бўлса керак. Лекин улар инветосрлик қилолмайдилар ва мамлакатимиз иқтисодининг кўтарилиша ҳисса қўшолмадилар. Уларни расмийлаштириш учун авваламбор Ислом Каримдан қутилиш керак. Шунда ўзимизнинг миллардерлар ҳам пайдо бўлиши шубҳасиз.
Табиий бу хабарнинг сарлавҳасида Алишер Усмоновни омадсиз дейишимиз ҳазил эди. У ҳамон Россияда биринчи ўринда, дунёда ҳам янада юксалишини истаймиз. У ҳали нисбатан ёш. Ислом Каримдан кейин Ўзбекистон иқтисодининг юксалиштига албатта ҳисса қўшса керак.