03 March 2013
06:18 - Тошкентда трамвай издан чиқиб кетиб, бир неча одам ошга кеч қолибди
1 март куни Тошкентнинг Тараққиёт кўчасидан ўтувчи трамвай изидан чиқиб кетди, бахттли тасодифга кўра ҳеч ким жабрланмади, дея хабар тарқатди маҳаллий интернет нашрлари. 13-рақамли “Татра” русумли трамвай тезда воқеа жойидан олиб кетилган.

Маълумотларга кўра, эрталаб соат 9 ларда ҳар икки томондан трамвайлар яна қатнай бошлаган. Соха мутахассислари эса техник носозликни бартараф этиш ишларини олиб боришган. Шу боис, мазкур автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган. Трамвай йўлининг ушбу қисмида тезликни соатига 5 км.дан ошириш тақиқланган, аммо ҳайдовларчи қоидага амал қилмаган.

Давлат изидан чиқиб кетганига чидаб ўтирибмиз, трамвай издан чиқса нима бўлибди? Эрталаб ош ейишга кетаётган бир-иккита ўзбек оч қолгандир-да.