03 March 2013
01:49 -
Ислом Карим Франция Ташқи ишлар вазирини қабул қилди, бечора президентимизнинг соғлиги яхши эмас
Бугун тарқатилган расмий хабарларга кўра, Оқсаройда президент Ислом Карим Франция Республикаси Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиусни қабул қилди. Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик фаоллашаётгани, ўзаро учрашувлар изчиллик касб этаётгани Францияда Ўзбекистон билан муносабатларга алоҳида эътибор берилишининг яна бир тасдиғи эканини таъкидланди, дейилади расмий хабарда.
Маълум бўлишича, президент Ислом Карим Франция Президенти Франсуа Олландга яқинда йўллаган самимий ва эзгу тилаклар, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истаги билдирилган мактуби учун миннатдорлик изҳор этган.
“Учрашувда савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига, хусусан, Франциянинг етакчи компаниялари иштирокида ўзаро манфаатли юқори технологияли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Франция делегацияси таркибида қатор йирик компаниялар раҳбарлари ҳам ташриф буюрган” дейилади хабарда.
Шуни алҳида таъкидлаш керакки, дейди мухбиримиз, ҳеч шубҳасиз, “Ҳаракат”нинг танқидларидан кейин хабарга Ислом Каримнинг макияж қилинмаган, юзининг қинғир-қийшиқлари бекитилмаган расми илова қилинган. Аммо, унинг расми алоҳида, америкаликларни расми алоҳида.Нега? Тахмин қилиш қийин эмаси, Ислом Каримнинг соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги гап-сўзлар бекор эмас, хабардаги расм эса аввал олинган расм.