10 February 2013
20:30 -
Мисрда YouTube бир ойга бекитилди, навбат Ўзбекистонга

Ўзбекистонда Интернетдаги мухолифат сайтларига кириш тўсиб қўйилган бўлса ҳам, YouTube ва Facebook каби тармоқларга кириш бемалол. Чунки, иштонсиз ва ибтидоий ўзбеклар у ерда фақат кўнгилочар саҳифаларни тамоша қиладилар. Аммо, ҳозир “Ҳаракат” сайти ўзбекларга Ўзбекистоннинг қашшоқлик даражасидаги иқтосодий аҳволини кўрстувчи хабарларни YouTube ва Facebook орқали тарқатишни бошлади.
Мавжуд режим хизматчилари бунинг олдини олиш устида ўйлашаётгани шубҳасиз. Қўлларидан бир нарса келади - YouTube ва Facebook тармоқларини Ўзбекистондан кириб бўлмайдиган қилиб қўйиш. Бизда бунинг учун суднинг қарори ҳам керак эмас. Ислом Карим айтса бўлди.