17 January 2013
23:27 -
Москвада отиб ўлдирилган Дед Ҳасаннинг миллати курд эканлиги, воқеага бошқача ранг бермоқда

Бир неча кун аввал Парижда шу партиянинг асосчиларида бири бўлган Сокина Жонсиз яна икки партия фаоли билан биргаликда отиб ўлдирилгани хабар қилинганди. Бу икки воқеанининг орасида боғланиш бўлмаслиги мумкин эмас, дейди мухбиримиз.
Бу воқеаларнинг яна бир томони бор. Маълумки, аввал СССР, кейин Россия очиқча бўлмаса ҳам, курдларининг террористик фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган. Курдларга қуролни Россиянинг ўзи Дед Хасанга ўхшаганлар воситасида бериб турган бўлса керак. 1998 йили Туркиянинг уруш очиш таҳдиди остида Сурия Курдистон Ишчи Партиясининг раҳбари Абдулла Ожаланни ўз ҳудудларидан чиқариб юборганида, у аввал Россияга келганди. Туркия буни билиб қолиб, тўполан кўтарганидан кейингина, Россия ҳам уни ўз ҳудудларидан чиқариб юборган. У Италия орқали Африкага қочаётганда, гап-сўзларга қарганда, АҚШ ва Исроил разведкалари, уни Туркия тутиб беришган.
Буларнинг ҳаммасини назарга олиб, тахмин қилиш мумкинки, Дед Хасан шу пайтгача рус хавфсизлик хизматларининг ҳимояси остида ҳам яшаган. Ҳозир Туркия-Россия алоқалари, айниқса, Суриядаги воқеалар туфайли. ёмонлашиб бормоқда. Россия буни истамаслиги табиий. Демак, яна тахмин қилиш мумкинки, Дед Хасанни русларнинг ўзи ёки турклар билан ҳамкорликда йўқ қилишган.