15 January 2013
03:29 -
Ўзбекистондан Умра зиёратига бормоқчи бўлган шахс камида 74 ёшда бўлиши керак

Ташкилотчилар бу ҳолни, яъни биринчи навбатда кексаларни зиёратга йўллашни - аввало ёши улуғларга нисбатан ҳурмат, қолаверса, талабгорларнинг кўплиги билан изоҳлашмоқда. Яъни, аввало зиёратга борувчи кексаларнинг имкониятлари (умр маъносида) камроқ, улар боришлари лозим.
Бундай ёндашув адолатлидек кўринади. Бироқ, умра зиёратига боришни хоҳлаган тошкентлик 72 ёшли Солиҳа опа ўзига бу йил навбат тегмаслигидан хафа. Одам кўплиги боис зиёратга ёши нисбатан катталарни ёзишмоқда, энди таниш-билишчилик ҳам ўтмай қолди, дейди опа надомат билан.