15 January 2013
01:52 -
Ўзбекистонда авиачипталар нархи ошди

Нарх оширилиши борасида ҳеч бир изоҳ бермаган авиакомпания шундоғам қиммат бўлган, оддий ўзбекистонликнинг чўнтаги кўтармайдиган нархлар билан йўловчиларга ноқулайлик яратди. Шунга қарамай монополистик бўлган компаниянинг 2012 йилнинг 9 ойи мобайнида хорижга йўловчи ташиш ҳажми 6,5 фоизга, МДҲ мамлакатларига йўловчи ташиш 17,1 фоизга, мамлакат ичида йўловчи ташиш эса 16,4 фоизга ошган.