15 January 2013
00:41 -
Эркин Воҳидов яна матбуотда пайдо бўлди

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Парламетнининг қўмита раиси лавозимигача кўтарилган Эркин Воҳидов куёви Ҳадятулло Иброҳимов ҳамда ўғли Хуршиднинг жиноий фаолияти туфайли сиёсий саҳнадан четлатиган эди. Ўз мавқеи билан Хуршидни муққаррар қамоқдан олиб қолган шоир “Фарғона нефтни қайта ишлаш” заводида йирик мқидорда талончилик қилган куёви Ҳадятуллони қамоқдан олиб қололмади. Аксинча, жинояти тўғридан-тўғри Ислом Каримнинг қулоғига етгандан кейин қамоққа ташланган Ҳадятулло ўз отаси, академик Неъматулло Иброҳимов ҳамда қайнотаси, собиқ “Бирлик”чи Эркин Воҳидовнинг бошига етди, деган гаплар юрибди.
Аслида, дейди мухбиримиз, Эркин Воҳидов ва у кабилар ўзларининг бошларига ўзлари етди. Қирғизистонда фашистлар Ўзбекни тириклайин ёққанда оғзини ҳам очмаган бу сохта миллатчилар, аслида ҳаромийларнинг башараси очилди, вақти келади, миллат уларга тупиради. Улар энди мозорида ҳам тинч ётолмайди.