27 December 2012
14:45 -
Ўзбекистоннинг бечора раҳбарлари қўшни Тожикистонга газ беришни ҳали тўхтатишмади

Ваҳоланки, аввалига Ўзбекистон газ беришни 1 январдан тўхтатади, деган хабарлар ҳам тарқатилганди.
Эслатиб ўтиш керак, ўтган йили ҳам шу кунларда газ атрофида кўп гап-сўзлар бўлди, аммо янги йилнинг бошларида керакли шартнома ортиқча муаммоларсиз имзоланди. Тахмин қилиш мумкинки, қўшниларни қўйиб туринг, дунёнинг биронта мамлакати билан стратегик алоқаларни йўлга қўя олмаган Ўзбекистон раҳабарияти, бечора тожикларни газ билан шантаж қилиб, уларнинг ваҳимасидан маст бўлиб юрганга ўхшайди.
Тўғрисини айтса, тожиклар бечорами, Ўзбекистон раҳбариятими деган саволга ҳозир жавоб аниқ: Бечора Ўзбекистон раҳбарлари!!