27 December 2012
02:25 -
АҚШ элчиси Жорж Крол Ўзбекистон халқини яна демократиясиз бўладиган янги йил билан табриклади

Маълумки, АҚШ мулозимлари ҳар қандай табрик, баёнот ва чақириқларида у ёки бу шаклда инсон ҳуқуқлари ҳамда демократия масаласини тилга олиб ўтадилар. Аммо, бугунги табрикда бундай нозик мавзулар четлаб ўтилган. Юмшоқ дипломатик оҳангдаги тилакларда икки мамлакат ўртасидаги алоқалар узвийлиги тилга олинади.