07 November 2012
23:39 -
Шароф Рашидовни маҳаллий матбуот эсламади

Қизи Сайёра Рашидова, куёви Абдулазиз Комилов мавжуд режимга садоқат билан хизмат қилиб келаётганига қарамай Ислом Карим назарида советлар хизматчиси бўлган бу шахснинг номи мустқиллик даврида тилга олиниши керак эмас. Ваҳоланки, Ислом Каримнинг ўзи Шароф Рашидов замонидаги Совет режими фаолиятининг давомчисидир.
Шароф Рашидовни яқиндан билган кишилар эса уни қолоқ аграр ўлка бўлган мамлакатни ривожлантирган, тийнатида миллий руҳ яширинган шахс, деб ҳисоблашади.