21 October 2012
23:06 -
Гуржистоннинг янги парламенти иш бошлади, “Гуржилар орзуси” коалицяиси аҳмоқлигини кўрсатди

Бугунги мажлисида парламент спикери қилиб, “Гуржилар орзуси” коалициясига кирувчи Республикачилар Партияси лидери лидери Давид Усупашвили сайланди. 4 вице-спикер ҳам сайланди. Келишув бўйича бўлса керак, уларнинг учтаси “Гуржилар орзуси”дан, тўртинчиси “Умум-Миллий Ҳаракат” Партиясидан.
Парламентда 6 та фракция тузилгани ҳам эълон қилинди. Уларнинг учтаси “Гуржилар орзуси” таркибидаги партияларники, қолган учтаси “Умум-Миллий Ҳаракат” Партиясиники. Бу партия аъзоларидан 3 фракция тузилганини тушуниб бўлмайди, аммо шундай бўлган.
Энди парламент Михаил Саакашвили томонидан Бош вазирлик лавозимига тавсия қилинган Бдзина Иванишвилининг номзодини тасдиқлаши керак. Тасдиқлаш келаси ҳафтада бўлиши айтилди. Мухолифатда бўлган “Умум-Миллий Ҳаракат” Партияси янги Бош вазир қилиб Бдзина Иванишвилининг тайинланишига қарши эмаслигини, аммо бутун маъсулият “Гуржилар орзуси”да эканлигини кўрсатиш учун, овоз беришда қатнашмалигини билдирди.