06 October 2012
02:24 -
Гулнора Карим ўзбек ва евро матбуотнинг етакчи мавзуси

Шунингдек, “Олтин гепард” халқаро кинофестивалини ташкил қилган ва унда ўзини кўз-кўз қилаётган Гулнора Каримнинг мақсади - Швейцария ва Швеция прокуратураси томонидан ўзига қарши суриштирувлар олиб борилаётганига гўёки бепарволик кўрсатиш. Кўринг, демоқчи у, мени ўзбек халқ ҳурмат қилади, чақирсам, машҳур меҳмонлар келади.
Ҳолбуки, Foohooshsa лақаби билан танилиб қолаётган Гулнора Каримга тегишли кишилар экани иддао қилинаётган бир неча шахс Швейцария прокуратураси томонидан ҳибсга олинган ва уларнинг пул ҳисоблари музлатилган. Европа матбуоти стихияли равишда Гулноранинг шубҳали ишларини танқид остига олишга бошлади.