09 August 2012
06:02 -
Укранина Президенти тил ҳақидаги жанжалли янги қонунни имзолади

3 июль куни мухолифатнинг катта жанжалларига қарамасдан қабул қилинган қонун рус тилига феълан иккинчи давлат тили мақоми беради.
Мазкур қонуннинг кеча эълон қилинган тафсилотларига кўра, давлатнинг маълум минтақаларида рус, белорус, болгар, армани, гагауз, идиш, қримтатар, молдован, немис, новогрек, поляк, ром, румин, словак, венгр, русин, караим ва кримчак тиллари, агарда бу минтақада шу тилни она тили деб ҳисоблайдиганларнинг сони 10 фоиздан ортиқ бўлса, расмий доираларда ҳам ишлатилиши мумкин. Украинаниннг 27 та минтақавий ҳудудининг 13 тасида русларнинг сони 10 фоиздан кўп экан. Бундан ташқари, қримтатарлар Қрим Мухтор Жумҳуриятида, венгрлар Закарпатск вилоятида, руминлар Черновицк вилоятида 10 фоиздан кўп.
Мухолифатчиларнинг бу қонунга қарши акциялари яна давом этса керак. Аммо, бу тил маълум маънода қримтатарлар учун яхши эканлигини инкор этиб бўлмайди.