07 August 2012
23:10 -
Икки спортчимиз ўзбекларни шармандаликдан қутқариши мумкин

Ҳозир гап бу инсон ҳақида эмас, Ўзбекистоннинг, Ўзбек миллатининг обрўсини бир оз бўлса ҳам сақлаб қолиш ҳақида. Бундай иш қила олишга қодир бўлган ягона спортчи - 26 ёшли боксчимиз Аббос Атоев бўлиши мумкин.
У Лондон мусобқаларининг ярим финал босқичига чиқишга муваффақ бўлди. Осиё ўйинларида у ҳиндистонлик Вижендер Сингхдан йирик ҳисобда мағлуб бўлганди. Лондонда яна шу Вижендер Сингхга рўпара келган Аббос ишончли ғалабага эришди. Унинг олтин медалгача бориши тахмин қилинмоқда. Ишқилиб, шундай бўлсин.
Айни замонда, каноэда эшкак эшиш бўйича ҳамюртимиз Вадим Менков финалга чиқди. У ҳам бирота медаль соҳиби бўлиши мумкин.