20 July 2012
21:28 -
Рамазоннинг биринчи куни Туркияда яна бир жоме очилди

Мимор Синон номи берилган жомеда бир вақтнинг ўзида 10 минг киши ибодат қилолади. Жоме гумбазининг баландлиги 42, диаметри 27 метр. 4 миноранинг ҳар бирини баландлиги 72 метр. Бу ерда ибодатхона ва таҳоратхоналардан ташқари, конференция зали, дарсхоналар ва дўкончалар ҳам бор.
Бу ҳақда хабар берган “Туркия” газетасининг алоҳида урғулашича, жомени лойиҳалаштириш ва қуришда метрик система эмас, аввали асрлардан қолган “аршин” ишлатилибди.