19 July 2012
19:46 -
Жиззахда янги темир йўл вокзали очилди

Санаб ўтилган нарсалар йўловчилар учун муҳим, дейди мухбиримиз. Аммо, йўловчи учун техник хизматларнинг савияси бундан ҳам муҳим. Вокзалда замонавий билет сотиш имкониятлари борми, масалан, билет сотадиган автомат жиҳозлар борми? Бирон сабаб билан вокзалда узоқроқ вақт туриб қолганлар учун Интернетга уланиш имкониятини қўйиб туринг, бу ердан юрадиган поездларнинг электроник жадвали, турли ўзгаришларни оператив кўрсатиб борувчи электроник жиҳозлар борми? Табиий, ўзбекона расмий хабарларда бундай саволларга жавоб берадиган имо-ишора ҳам йўқ.
Дарвоқе, вокзал қачон очилганини айтиш Ислом Карим раҳнамолигида ишлаётган журналистларимизнинг ҳаёлига ҳам келмаган. Ўтган асрнинг биринчи ярмини эслатадиган вокзал биноси Президентимизнинг ташаббуси билан яратилгани тилга олинмагани эса, ҳеч чидаб бўлмайдиган нарсадир.