17 July 2012
20:54 - “Бирлик” Партияси Наманган ташкилоти Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди
Бугун Наманганда ўтказилган “Бирлик” Партияси вилоят ташкилоти Кенгашининг кенгайтирилган мажлисида, дастлабки маълумотларга кўра, 20-25 киши қатнашди. Йиғилишда партия раҳбариятидан - Бош котиб Васила Иноят шахсан ва партия раиси Абдураҳим Пўлат телефон орқали АҚШдан туриб қатнашди.

Кун тартибида асосан икки масала кўрилган. Биринчиси – ташкилот фаолиятини жонлантириш ва Ҳаромий деб эълон қилинган собиқ вилоят раиси Носир Зокир ўрнига вақтинча янги одам тайинлаш ёки сайлаш.

Мажлис ҳақидаги тафсилий хабар кейинроқ берилади.