17 July 2012
00:53 - Истанбулда янги буюк жоме қурилади
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғоннинг истаги ва таклифи билан Истанбулнинг Жомлича тепалигига шаҳарнинг ҳар бир еридан кўриниб турадиган жоме қурилади.

Ҳали лойиҳаси тайёрланмаган жоменинг ташқи кўриниш расмини чизган меъмор Меҳмет Гунер шундай дейди: “Лойиҳа буюклиги билан жуда иддаолидир. Ҳали ҳеч ким яратмаган катта гумбази бўлади. Минаралари дунёнинг энг юксаги бўлади. Мадинадаги жоменинг миноралари 105 метр, бизники ундан ҳам баланд бўлади. Энг камида олдита минораси бўлади. Кутилмаган сюрпризлар ҳам бўлиши мумкин.”

Уч ёрдамчиси билан 20 кундан бери лойиҳа устида ишлаётганини айтган Меҳмет Гунер, яна 1-2 ойлик иш борлигини ҳам айтган ва келажакка мерос қолдириш ниятида эканлигини урғулаган.

Меҳмет Гунер Бош вазир Эрдўғонга жуда ёққан Қаҳрамонмараш шаҳридаги Абдулҳамит Хон жомесининг меъмори экан.