12 July 2012
18:50 -
Мисрнинг исломчи президенти орқага чекинди ва Конституцион Суднинг параментни тарқатиш қарорини тан олди

Бизнинг сайтимизда бу воқеалар Фавқулодда Ҳолат киритиш ва ҳокимият бутунлай ҳарбийлар қўлига ўтиш билан тугаши мумкинлиги башорат қилинганди.
Бу орада Конституцион Суд ўз қарорини такрлорлади, парламент бир марта мажлис ўтказиб олишга ҳам улгурди. Кўринишидан, воқеаларнинг шундай давом этиши ҳокимият бутунлай ҳарбийларнинг қўлига ўтиш билан тугаши мумкинлигини Муҳаммад Мурси ҳам тушуна бошлади У парламентни тиклаш қароридан воз кечиб, Конституцион Суднинг қарорини тан олиш ҳақида тарқатган баёнотини айнан шундай изоҳлаш лозим.
У ўзининг сўнги қарорини изоҳлар экан, Миср ҳуқуқ давлати эканлигини, мавжуд вазиятдан чиқиш учун ҳамма сиёсий кучлар ва Олий Ҳарбий Кенгаш билан музокаралар олиб бориш ниятида эканлигини айтган.
Энди воқелар қандай давом этишини кузатишдан бошқа йўл йўқ. Аммо, шубҳасиз, ҳарбийлар ҳокимиятни бутунлай исломчилар қўлига бериб қўймоқчи эмаслар.