07 July 2012
02:30 -
Обид қорига суиқасд қилган шахс швед полициясига маълум

“Бугун Швеция қонунларига кўра, суд тергови олдидан ўтказилган дастлабки суриштирув материалларини судга тақдим қилдим. Бу материаллар асосида айбловларни ҳам эълон қилдим. Ўзбекистон фуқаролари Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовага суиқасдга уринишда ёрдамлашганлик айбловини қўйдим. Бу иш бўйича суд мажлиси келаси ҳафта пайшанба куни (12 июл) бошланади” деди швед прокурори.
Обидхон қори Назаров шу йилнинг 22 февралида Швециянинг Стромшунд шаҳарчасидаотиб кетилган ва бошидан жароҳатланган эди. У ҳамон Швециянинг Умио шаҳридаги клиникада ҳушсиз ётибди.