24 April 2012
04:38 -
Туркия Исроилни НАТО саммитига киритмоқчи эмас

Франция, АҚШ давлатлари вакиллари ва НАТОнинг Бош котиби Андерс фог Расмуссен Туркияни Исроил масаласида “альянс бирлигини” бузишда айблашмоқда. Уларга кўра, Туркия Исроилнинг НАТО билан “Ўрта ер денгизи мулоқоти” доирасидаги ҳамкорлиги йўлига тўсиқ қўяётгани ҳам тўғри эмас.
Жараёнлар шундай давом этаверса, дейди мухбиримиз, Туркиянинг НАТО билан муносабатлари ёмонлашиб кетиши мумкин.