23 April 2012
19:04 -
Қашқадарёда сув тошқини: талофат кўлами йирик
Кеча тушдан сўнг Қашқадарёнинг Шаҳрисабз ва Китоб туманларида ёққан кучли жаладан сўнг тоғ олди қишлоқларида тшқинлар кузатилдию. Хусусан, Шаҳрисабзнинг Дўнгқишлоқ, Ўрмонтепа ва Қорапойча, Китоб туманинг Паландара, Хайробод қишлоқлари сув остида қолди. Тошқинлар бир неча соатлик жаладан сўнг содир бўлгани боис инсоний талофатлар, қурбонлар берилмаган, лекин кишиларнинг уй-жойлари, экин майдонлари сув остида қолган. Бугун эрталаб Сариосиёининг тоғли қишлоқларига ҳам сел келгани ва тшқинлар содир бўлгани ҳақида хабарлар келди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисми (+998 71 234 87 20) мухбиримизнинг телефон орқали сўровига вазирлик томонидан талофатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётгани, аҳоли сел келиши ва тошқинлан бир неча кун аввал хабардар қилингани, шу боисдан ҳам қурбонлар бўлмаганини айтиб, интервью берди. Тошқин кўлами, талофат мифдори борасида мухбирларимизнинг суриштирувлари давом этмоқда.