04 January 2012
04:10 -
Қўрққан олдин мушт кўтарар: Ўзбекистон ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиси ва мухолифат фаоли Ҳайит Абдуллаевга қарши ҳужум бошлабди

Мухбиримиз Ҳайит Абдуллаевнинг уйига телефон қилиб, унинг ўзи билан шахсан гаплашди ва воқеалар айнан шундай йўналишда давом этганини ўрганди. Ҳайит Абдуллаев бу чалкаш ишнинг тафсилотларини ҳозирча матбуотда ёритиш нияти йўқлигини айтиб, ҳамма нарса тез кунларда аниқ бўлишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтиш керакки, Ҳайит Абдуллаев нафақат оддий ҳуқуқ ҳимоячиси, “Эзгулик” жамияти Тошкент шаҳар бўлимининг, айни замонда, “Бирлик” Партияси Тошкент шаҳар ташкилотининг раисидир.
Афтидан, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Россияда бўлаётган воқеалардан, хусусан, ўз хўжайини Владимир Путиннинг тахти қимирлаб қолганидан ваҳимага тушиб, қўрққан олдин мушт кўтарар қабилида иш қилмоқда. Унинг мақсади – ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократик мухолифат вакилларини шу каби зарбалар билан эсанкиратиб қўйиш, бўлиши мумкин бўлган оммавий норозилик чиқишларининг олдини олиш.
Ҳеч шубҳа йўқки, бу каби зарбалар қаршисида ўзини йўқотиб қўймайдиган “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамияти фаоллари ўз сафдошларини якка қолдирмайдилар ва бу иш адолатли тугаши учун керак бўлган ҳамма ишларни қиладилар.
Расмда: Ўтган йили 10 июнь куни Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари “Ўзбекдан қўлингни торт!” шиори остида ўтказган норозилик пикети. Ўнгдан бешинчи, қўлида “Азимжон Асқаровга озодлик!” сўзлари ёзилган плакатни кўтариб турган пикетчи - Ҳайит Абдуллаевдир. Расмни катталаштириш учун курсор билан босинг.
Қирғиз режими Азимжон Асқаровни қафасга солган эди, ўзбек режими Ҳайит Абдуллаевга ёпишмоқдами?