20 December 2011
00:27 -
Москвада Ўзбекистонсиз юксак даражали учрашувлар

Европа Иттифоқи структураларидан андоза олиб қуриладиган Евросиё Иқтисодий Комиссияга ҳозир Россиянинг саноат ва савдо вазирлигини бошқараётган Виктор Христенко раҳбар қилинди, у вазирлик вазифасидан кетади.
Шу билан бир қаторда, Россия, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари иштирокида Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг Давлатлараро Кенгаши ҳам йиғилиш ўтказган. Бу ерда ҳам интеграцион жараёнларни чуқурлаштиришга хизмат қиладиган бир қатор ҳужжатлар имзоланибди.
Эртага Москвада МДҲга кирувчи давлатларнинг норасмий саммити ҳам режалаштирилган. Ўзбекистон президенти бу йиғилишда иштирок этиши мумкин.