19 December 2011
13:53 -
Яна бир давлат диктатордан қутилди: Ким Чен Ир оламдан ўтди

Энг қизиғи, жаҳон ахборот воситалари диктаторнинг ўлимидан ҳам кўпрoқ унинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида гапирмоқдалар. Ким Чен Ирнинг уч ўғли бор, қаранг, қандай бахтли диктатор, баъзиларнинг умуман ўғли йўқ, уларнинг учинчиси ҳаётдаги диктатор тарафидан тахтга лойиқ деб топилган эди. Бу - Ким Чен Ин. Яқин соатлар ичида унинг отаси ўрнига ўтиргани эълон қилинса керак.
Тўғри, Шимолий Корея диктатордан қутилгани ҳақида эмас, янгисига тутилгани ҳақида гапириш лозим.