Журнал Ҳаракат №1 (40) 2003. Биз яшаятган жамият
Акмал Мухиддин - Маддoхлик муборак бўлсин!
Ўзбекистон матбуотида бир ажойиб тезис илгари сурилмокда: юртимизнинг мустакилликка эришганига ўн бир йил бўлди, аммо бу киска муддат ичида шундай оламшумул, буюк галабалар кўлга киритилдики, айтиб адо килиш кийин,бизнинг галабаларимизга бутун дунё хавас билан карамокда. Аммо нимагадир бошка юртларнинг журналистлари бундай галабаларни кўра олмаяптилар , ўз газета-журналу телевидениеларида бу буюк ва оламшумул вокеаларни ёритмаяптилар, айрим «арзимаган» камчиликларни, айтайлик, турмаларда гунохи исботланмаган одамларни судсиз, терговсиз катл килишаётганини эса ёзмокдалар.

Тўгри, деб кўяди, журналистлар, баъзи камчиликлар хам бор, дейишади улар. Лекин, ишлаб чикариш оксаятгани, дехкончилик оркага кетятгани, фан ва уни яратувчиларнинг ахволига маймунлар йиглаятгани, кимматчилик мисли кўрилмаган даражада авж олаятгани, ўкитувчилар ойлик маошига ярим коп ун ололмаятганларини эмас, айрим туманларда баъзи рахбарларнинг масъулиятсизлиги туфайли, далаларга моллар кириб янги экилган ва эндигина униб чиккан бугдойларни пайxон килиши, айрим ўкитувчилар вазифаларига панжа оркасидан караб, дарсни яxши ўтмаятганлари каби нарсаларни ёзишади. Аммо, юкорида айтилган айрим, ўткинчи камчиликлар, юртимиз мустакиллигига, юз, йўге, 200 йил тўлганча йўколиб кетишига ишонч билдириб кўйишади.

Бундан 20-30 йил олдинги матбуотни варакласангиз, xудди шунга ўxшаш иддаолар илгари сурилганига гувох бўлиб ёкангизни ушлайсиз. У пайтда хам хамма газета-журналларда Совет хукуматининг 50 (ёки 60) йилгина умр сураётганига карамасдан (бу тариxда унчалик катта муддат эмас, деб эслатиб кўйишарди яна улар) оламшумил галабаларни кўлга киритилаётгани-ю xалк дориломон яшаётгани, хамма жойда байрам шодиёналари (Октябрь инкилобининг фалон йиллиги, КПССнинг пистон йиллиги, май байрами) бўлиб ўтаётгани-ю, уларни чет эл матбуоти кўрмаётгани хакида ёзишарди. Шунга карамасдан одамларнинг яшаш даражаси (хозиргидан бир оз яxши бўлса-да) ночор эди (Орол куриётувди, устимизга турли-туман захарли xимикатлар сепилаётганди, xалк ярим оч, ярим ялонгоч ахволда умр кечираётувди), аммо 85 йилгача бўлган ўзбек матбуоти нукул оламшумил галабалар, байрамлар хакида ёзарди. Хозир Ўзбекистондаги матбуот хам xудди шу йўлдан бормокда.

Яна шуниси кизикки, Шўро даврида ўша даврни кўкларга кўтариб мактаган (xудди шу журналистлардан аксарияти ёки уларнинг шогирдлари) хозирда, ўша пайтда ёзган маколаларини эсларидан чикариб, Шўро даврида xору-зор эдик, егани нонимиз, ичгани сувимиз йўк эди, ўрис давлати бор-будимизни тортиб олаётувди, хозирда хаммаёк гуллаб-яшнаяпти, деб уялмасдан ёзишмокда. Хў, биродар, совет даврида яxши яшамаганимиз рост, аммо ўртача бўлса-да, яшаб турувдик, хеч бўлмаса дехконларга 4 коп уннинг пулини беришарди, хозир бир кило уннинг пулини бермаган хукуматни нега мактайсизлар, уялмайсизларми, десангиз, уялишга вактимиз йўк, дейишади. Ха, уялишга вактлари йўк, аммо маддохликка вакт топишади. Уялишса, болалари оч колиб кетармиш(гўё хозир тўк юргандай).

Нима хам дердик, уларга: маддохлик муборак бўлсин, лекин аввало Xудодан, колаверса, тариxдан кўркинглар, деймиз xалос...

Xалк, зиёлилар, ўзининг сафдош каламкашлари xор-зор юрган, турмаларда нохак ўлдирилаётган пайтда xар (э, яна xато ўтиб кетди), зар чопон кийиб, президент кўксига болалар каби бош кўйиб йиглаган шоирнинг фаросатига хам, виждонига хам, ўзи тинимсиз гапираётган маънавиятига хам, падарига хам рахматлар айтса арзийди. Журналистларимизнинг эътирофича, бундай оламшумил вокеа хеч бир замон ва маконда рўй берган эмас. Бундайини хеч качон кўрмагансиз, кўрмайсиз хам. Чунки, Ўзбекистондай юрт, бизнинг президентимиздай президент, бизнинг маддохимиздай, э, кечирасиз, шоиримиздек шоир хеч бир мамлакатда йўк. Xудди шу кучоклашиш ва кўз ёшларидан кейин Ўзбекистон (тўгрироги, Абдулла Орипов) жуда катта муваффакиятларни бошидан кечирди. Уч вилоят (Кашкадарё, Андижон, Жиззаx) шоирга уч автомобиль совга килди. Бошка вилоятларнинг хокимлари гилам-пилам, конвертда доллор-поллор бериб кўя колишди. Бу ўша баъзи камчиликлар кисмига кирса керак, албатта.

Диккат килинг-а, факат Абдулла Орипов эмас, кўплаб ёзувчи, шоир ва олимларга, хатто ўз болаларига Ислом деб от кўйган она-оталарга поралар (э, кечирасиз) кимматбахо совгалар, гиламлар, тўнлар берилади.

Айтайлик, Иззат Султон деган академик ёзувчи ва олим (хoзирда мархум) Накшбандийлик хакида китоб чикариб Каттага ёзиб берган эди, унга зар чопон юборилди. Саид Ахмад, Озод Шарафиддинов каби каламкашлар юбилейи ўтувди, уларга хам президент номидан зар чопонлар кийдирилди. Факат Абдулла Ориповнинг омади келди. Зар чопонни унга диктато... , э, кечирасиз, Каримовнинг ўзлари кийгиздилар. Буларнинг бари Ўзбекистоннинг оламшумил галабаларидир. Бу галабаларга улар жим юришгани ва юртбоши ёки хукумат арбоблари билан бахслашмагани, уларнинг хар бир гапига лаббай, деб жавоб бериб, xалкнинг кўз ёшлари, гам-аламлари хакида ёзмаганлари учун эришмокдалар. Агар улар маддохлик килмай, факат йўк нарсалару оламшумил галабаларни эмас, тўгри гапларни (масалан, xалкнинг огир ахволи, турмалардаги котилликларни) ёзганларида, юртбоши ёки бошка давлат рахбарлари билан бахслашиб, нега дехконга маош берилмаяпти, нега зиёли халокат ёкасида, нега нарx-наво осмонга чикиб, профессор машинасининг бакини бир бора тўлатоладиган маош олади каби сўрокларни берганларида хаммаси иштонсиз, э, кечирасиз, чопонсиз колиб кетишар ва Ўзбекистондай юрт оламшумил галабаларга эришмаган бўларди.

Нарзулла Жўраев дегани хам Огох бўлинг деган китоб ёзиб, юртбошимиз шаънига инсоният тариxида бўлган-бўлмаган мактовларни ёпиштириб яйраб-яшнамокда. Тўгри, гох каттарок мансабдан кичигига кўчиб туради, аммо Иброхим Fофур, Эркин Вохид, Ўткир Хошим каби ўнлаб ёзувчи шоирлар Олий Мажлис депутати бўлиб, бир огиз хам тўгри гап айтмасдан, Ўзбекистоннинг оламшумил ютукларини кўпайтиришмокда.

Депутат, адиб ва каламкашларгина эмас, турли вилоят, шахар ва кишлокларда яшаётган ёш болалар, кизчалар хам юртбошини мадх eтиб, президент табриги ва кимматбахо совгаларини олишмокда. Ўзбекистонда маддохлик килиб совга олиш анъанага айланиб бўлди. Энди ойлик олмаётган дехконларнинг хаммаси шеър ёзиб, умрида бир марта бўлса-да, мукофот олишмокчи эмиш. Якинда хаммаси Абдулла Орипов раис бўлган маддохлар, э, кечирасиз ёзувчилар Уюшмасига аъзо бўлиш учун ариза кўтариб келишса, ажаб эмас. Зеро, Ўзбекистоннинг бош шоири маддох бўлгандан кейин, бўш шоирлар нима килсин!

Абдулла Орипов 2001 йил 23 март куни ўкиган куйидаги сатрлар хам маддохликнинг чинакам намунаси, Ўзбекистоннинг эса оламшумил галабаси сифатида барча газеталарда чоп этилди, телевидение ва радио оркали кўп бора ўкиб эшиттирилди:



Мавжудлигим балки, ўзимга керак,

Таxтим оиламнинг балки, таxтидир.

Ислом ака Сиз бор, биз колиб эшшак,

Сизнинг борлигингиз xалкнинг баxтидир.



Сталин замонида бундай маддохликнинг кўпини кўрганмиз. Fафур Fулом деган алкаш, Хамид Олимжон ва Уйгун сингари шоирлар xалкимизнинг минглаб окил ва доно зиёлилари, арбобларининг конини тўккан Сталинни «Сиз оламда яккаю-ягона дохийсиз, агар Сиз бўлмасангиз xалкимиз xору зор бўларди, сиз бўлмасангиз куёш чикмас, тонг отмасди, Сиз бутун xалкларнинг суянган тоги, севган ўртогисиз, xалкнинг баxтисиз, дунё тургунча туринг», деб маддохлик килишар, том-том мадхлар ёзишар ва шу туфайли айшларини суриб, огзига келганини айтиб, барча талантларни босиб-янчиб умр кечиришарди. Карангки, тариx уларнинг мадхларини хам, бўш асарларини хам ўз аxлатxонасига иргитиб ташлади, улар кўмагида ўлдирилган Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир сингари адибларнинг тариxда юзи ёруг бўлди.

Абдулла Орипов, Эркин Вохидов каби шоирлар, афсуски, Fафур Fуломлар йўлидан боришмокда. Улар тарихга кандай киришади, 60-80 йилларнинг хакикий шоири бўлган, аммо кейин маддохга айланган Абдулла Ориповга xудди Xрушчевга кўйилгандай бир юзи ок, бир юзи коп-каро хайкал кўйиладими, ёки унинг икки юзи хам коп-каро бўладими, буни якин келажак кўрсатади.