Журнал Ҳаракат №4 (67) 2007. Кечагина ўтган кунларимиз
“Ҳаракат” Ахборот Агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Июль-август, 2007 йил

3 июль: ИИВ мулозимлари устидан маҳкама бошланди

Бугун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг етти мулозими устида суд жаранлари бошланди. Судланаётганлар ИИВнинг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Алишер Шарипов (ҳозир хорижга ғойиб бўлган дейишади, -Ҳаракат), “Постда - На посту” бирлашган таҳририяти собиқ Бош муҳаррирлари Азиз Эрназаров, Шуҳрат Муродов ва бошқалар бор. Улар йирик миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. Бироқ бу ҳақда ҳозиргача расмий маълумот тарқатилмади, дейди мухбиримиз.

Ёлғон сенсация: “Ўзбекистонда бир миллион қўшимча ишчи ўринлари яратилди!"

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири вазифасини бажарувчи Актам Ҳайитов “Интерфакс” ахборот агентлигига мамлакатда сўнгги икки йилда бир миллион(!)дан ортиқ ишчи ўрни ташкил этилгани ҳақида гапирди. Ёлғондан тап тортмайдиган бу мулозимга кўра, ана шу ишчи ўринларининг 70 фоиздан ортиғи кичик бизнес ўринлари бўлиб, бу кўрсаткич мустақилликнинг дастлабки йилларига қараганда оламшумул ўсиш эмиш. Яъни, истиқлолнинг дастлабки йилларида ишчи ўринларининг 80 фоизини давлат сектори улуши ташкил этган.

Ҳозир, дейди вазир, жами иш ўринларининг 65 фоиздан ортиғини кичик бизнес вакиллари эгаллаган. Бир томондан вазирнинг гаплари рост бўлиши ҳам мумкин, чунки “Интерфакс” мухбири мамлакатдаги умумий ишсизликка оид савол бермаган. Агар шунча ишчи ўрни ташкил этилган бўлса ноқонуний меҳнат миграцияси нега сезиларли ўсаётгани билан қизиқмаган. Демак, вазирнинг гапларини ишсиз ҳамда ўзга юртларга нон излаб кетган юртдошларимиздан ташқари аҳоли нисбатига чоғиштириш мумкин. Аммо олибсотарлик ва ёввойи тижорат билан қора қозон қайнатаётган одамларни кичик бизнес вакиллари дейиш мумкинми?!

4 июль: Россия подписала соглашение о защите узбекских мигрантов и реадмисии

Ряд межправительственных соглашений о сотрудничестве в сфере миграционной политики между Москвой и Ташкентом подписан в рамках рабочей поездки в Узбекистан первого вице-премьера РФ Сергея Иванова.
«Это межправительственные соглашения о сотрудничестве в борьбе с незаконной миграции, о реадмиссии (возвращении нарушителей в страну исхода), а также по защите прав трудящихся-мигрантов – граждан России и Узбекистан», – сообщил журналистам руководитель федеральной миграционной службы России Константин Ромодановский в Ташкенте в среду.

«То, что соглашения подписывают в пакете, – это самый важный позитив. Теперь появилась возможность комплексно решать проблемы в данной сфере», – сказал Ромодановский. // «Интерфакс»

5 июль: Ростов вилоятига икки мингдан ошиқ расмий мардикор йўл олади

Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Исломов Ростов ўлкасида бўлиб, маҳаллий корчалонлар билан тиллашди. Ўзаро суҳбатлар чоғида Ўзбекистондан мазкур вилоятга икки мингдан ортиқ ўзбек фуқароларини жалб қилишга келишилди. Юртдошларимиз энди маъмурлар назорати остида ўлкадаги завод ва фабрикаларда ишлайди. Арзон ишчи кучи ростовликларни қандай қувонтираётган бўлса, қора қозон қайнатиш илинжидаги юртдошларимизни ҳам расмий мардикорлик шунчалик қувонтирмоқда, дейди мухбиримиз.

Юртдошларимизнинг бошқа ўлкаларга бу тарзда кетиши қувонадиган воқеа эмас. Аммо, ҳозирги шароитда бошқа йўл йўқ. Буни биринчи бўлиб тушунган ҳам “Бирлик” эди. Унинг 2003 йил май ойида ўтказилган қурутойида “Иқтисод соҳасидаги ноординар ечимлар” номли Баёнот қабул қилинган бўлиб, унда хусусан қуйидаги модда ҳам бор ("Ҳаракат" журнали, № 3 (42), 2003):

«Ўзбекистон аҳолисининг маълум қисмини давлатлараро шартномалар бўйича планли равишда ва давлатнинг ёрдами билан қўшни мамлакатларга миграция килиш масаласини кун тартибига олиб келиш лозим.»
Кўринишидан, Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик”нинг режаларини кечроқ бўлса ҳам амалга ошириш учун ҳаракат бошлади.

9 июль: Шовруқнинг ўлими кунини биз унутибмиз, Қашқадарё унутмади

2001 йил 7 июлда ўзбек халқининг ҳали миллат томонидан тан олинмаган қаҳрамони Шовруқ Рўзимуродов Каримов режимининг зиндонида ваҳшийларча ўлдирилганди. Икки кун аввал бу қотилликка 6 йиллиги бўлди. Биз бу кунни эслашни унутдик, Шовруқнинг руҳи олдида айбдормиз.

Аммо Қашқадарё буни унунмади. Бугун сайтимизга Шовруқнинг сафдоши, Қаршилик ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибекдан ўша маъшум кунга бағишларган бир мақола келди. Уни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

Шовруқ Рўзимуродовни эслаб


Мен Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига кирган 1998 йиллардан бери шуларни кўриб тушундимки, ҳукумат тепасида ўз эртанги тақдирини мутлақо унутиб босар-тусарини билмай қолган ва ўзининг вазифаси нима эканини ҳам аллақачонлар унутиб, ўзича ҳавода парвоз қилиб роҳат қилаётган айрим амалдорларга халқдан гап очиш ўзингизга шу заҳотиёқ катта душман орттиришдай гапдир.

Лекин ўшаларнинг эътиборини халқ аҳволига қаратиб, халққа конституция берган ҳақ ва ҳуқуқларидан баҳраманд этишда алкаш-чалкашликларга барҳам бериш ва бундай ишларда катта лавозимлардагиларни ҳам ўз мансабини суйиъистемол қилмасликларини қаттиқ туриб талаб қиладиган кишиларнинг орамизда жуда оз бўлса ҳам борлигидан қувонаман.
Бугун худди шундай инсонлардан бири собиқ Ўзбекистон Олий Советининг депутати Шовруқ Рўзимуродовнинг Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлимининг раислиги даврида 2001 йил 7 июль куни Ўзбекистон Ички Ишлари Вазирлиги ертўласида ҳукуматнинг босими остида шафқатсизларча калтакланиб ўлдирилган кунига роппа-роса олти йил тўлади.

Фақат ўз фойдасинигина кўзлаб амал курсисида эрталабнинг ўзидаёқ оқиб келаётган пораларга киссаларини, ёки стол тортмаларини тўлдириб олгандан кейин, ўзларининг иш ўринларида ўтириш ёқмай мудрайдиган амалдорларни Шовруқ уйқусини қочириб юборар эди. Гоҳо қизишиб кетса, халққа азоб бераётган товламачи бюрократларни кабинетларидан халқнинг олдига судраб олиб чиқадиган ўзига хос мустаҳкам иродали бу йигит доим халқи учун меҳрибон ва юмшоқ муомалада эди.

Шовруққа ўхшаш халқ ташвиш-ғами билан яшовчи бундай шерюрак йигитлар Ўзбекистонда бир қўлнинг панжаларидек оз қолаётгани қанчалар аламли эканини тан олсак, у эса ўзбек халқининг тенги йўқ улуғ куч эканига шубҳа қилмайдиган ва келажакка мағрур боқиб унинг яхшиланиб кетишига астойдил ишонадиган ва халқ руҳидан катта куч олиб яшашга одатланган оптимист эди.

Сигирнинг сиртида бўлса, одамнинг оласи ичида деганларидек, афсуски айрим амалдорлар қўли остидаги ясовул, корчалон ва лаганбардорларини ишга солиб, халқининг бундай асл фарзандларига ватанфуруш, ватан хоини, сотқин деган тамғалар бостириб уларни туҳмат билан порахўр, толвламачи ва ватанфуришликда айблаб, узоқ муддатларга қамалишлар одатий бир ҳолга айланган.

Аслида бу ноҳақ жабрланганларнинг кўплари оппозициядаги кишилар ва инсон хуқуқларининг фаоолари ёки тўғри сўз журналистлар эдилар.Шоврукнинг ўлими ҳақидаги бу шум хабар бир зумда телефон қўнғироқлари орқали Ўзбекистон вилоятгларига ва радио орқали бутун ер юзига ёйилди. Яккабоғ туманидаги Олақарға қишлоғи ва бутун Қашқадарё ўзларининг шер юрак ҳимоячиси бўлган Шовруқдек замондошидан ва энг яқин дўстидан айрилиб, мотамсаро эдилар.

Унинг кичик кўчасида милиция формасидаги ва оддий кийимдаги аллакимлар қўшниларнинг ташқари чиқишларига ҳам қўймасдан эрта тонггача изгиб юришди. Коронғу тушиши билан улар кўпайиб жасадни тезрок ва жанозасиз кўмишни айтадилар.

Лекин ғазабдан ўзини тутолмаган Шовруқнинг оиласидагилар қанчалик қатъий норози бўлиб қаршилик кўрсатсаларда милиция ва ҳокимият ва давлат миллий хавфсизлик орган ходимлари жанозани тонг отмагунча ўтказишга мажбур қилишди. Яккабоғ шаҳридан Олақарға қишлоғи орқали ўтадиган ҳамма одам ташувчи машиналарга қатьий тартибда уларнинг машиналарнинг қайси бири бу қишлоққа тўхтаб одам олиб, ёки туширадиган бўлса, у ҳайдовчининг гувоҳномаси йиртиб ташланади деб уқдиришди.

Шовруқнинг ўлими тўғрисида хориж радиоларининг ҳаммаси кечқурун хабар тарқатган ва унинг Тошкент ва Фаргона водийсидаги ва Москвадан Шовруқнинг сафдошлари эрталабги жанозага етиб улгуришлари учун шошилдилар. Аммо Тошкентдан Қашқадарёгача бўлган тўрт юз эллик километрлик масофадаги бўйича шай турган ички ишлар ва махсус хизмат ходимларининг каттиқ назорати ўрнатилганидан улар бехабар эдилар.
Улар бирин-кетин кимлар Жиззахда, кимлар Самарқандда ва қайсилари Яккабоғ туман марказида тутиб қолиндилар.

Воқеани атайин ёритиш учун йўлга чиққан журналистлар ва Шовруқнинг азадор дўстларининг қарийиб ҳаммаси йўлларида кун бўйи ва бир неча соатлаб ушлаб турилди.

Ҳа, инсонлар бор, ёруғ дунёга келадилару кетадилар ва уларнинг хотираси туғишганлар ёдидагина қолади холос.

Дилида ҳам, тилида ҳам халқ дегучи бу йигитни милиция формасидаги бир гуруҳ томонидан 2001 йил 18 июнь куни унинг уйидан номерсиз машинада олиб кетилган эди, 7 июль куни кечга яқин Шоврукнинг жасади солинган яна номерсиз Дамас машинасида ва бир номерсиз автобусда тўла қора кийимдаги милиция ходимлари билан Олақарға қишлоғида пайдо бўладилар.
Улар Шовруқнинг жасадини унинг қўшниларининг кўзи олдида ҳовлисига олиб кириб қўйишлари билан машиналарида тез кўздан ғойиб бўлишади. Унинг тангадек калтак тегмаган ери йўқ, бадани бутунлай моматалоқ бўлиб кетган, қора доғлар эса, қандайдир йўллар билан унинг танасида куйдирилган ерлари кўриниб турар эди.

Мен ва Тўлқин Қараев билан иккимиз йўлардаги милиция назоратчиларига пул беравериб чўнтагимизда пул қолмай, бир амаллаб милиция йўқ пахтазор ичидан ўтиб унинг ҳовлиси ортидан вақтли кириб борсакда, эссиз унинг жанозасига улгурмаган эдик.

Шовруқ жанозасидан келибоқ кечқурун жамиятимиз билан кичик бир йиғин ўтказдик, унда сафимизни кенгайтиришни биринчи вазифа деб белгиладик, шундай бўлди ҳам. Жамиятимизга кираётганлар айниқса адолатсизликдан кўпдан азоб чекканлар бўлиб, улар адолат йўлида курашишга тайёрликларини аризаларида ёзиб беришар эдилар. Бир йилнинг ўзида бизлар тўртадан ўттизтага кўпайган эдик.

Шовруқ Рўзимуродов нега бунчалар азоб еди, деган савол, кимларгадир жумбоқ бўлсада, кўплар учун бу аниқ эди.

Вақт одил ҳакамлигини ҳаммамиз яхши биларканмиз вақти келиб қотил албатта аниқланади. Чунки у халқ дардини депутатлар орасида очиқ кўтариб баралла айтаоладиган тўғри сўз ва юксак имонли Ўзбекистон Олий Советининг муносиб депутати ҳам эди. Шоврукнинг номи эса, унинг халқи дилида абад қолади.

Путин лоббирует включение Узбекистана в проект Прикаспийского газопровода

Президент России Владимир Путин поручил первому вице-премьеру Дмитрию Медведеву проработать вопрос включения Узбекистана в проект Прикаспийского газопровода. «Нужно это обязательно проработать с казахстанскими друзьями и Туркменией таким образом, чтобы все были не только в курсе, но и все работали с осознанием важности и целесообразности для всех, все должны быть заинтересованы», - обратился глава государства к Медведеву на совещании с членами правительства. «По линии правительства и по линии «Газпрома» проработаем», - пообещал первый вице-премьер. // «Прайм-ТАСС»

11 июля: Китай намерен стимулировать выезд рабочей силы в другие страны

Власти Китая намерены стимулировать выезд избыточной рабочей силы на работу в другие государства, чтобы улучшить демографическую ситуацию в стране. Об этом сегодня заявили представители Национальной комиссии по населению и планированию семьи КНР. По их словам, планирование семьи - не единственный способ снижения численности населения, и у китайских властей есть много средств для решения проблем в районах с большим населением или большим демографическим давлением, например иммиграция или экспорт рабочей силы. "Примерно десятая часть населения Филиппин и Мексики работает каждый год за границей, что нас очень вдохновляет", - цитирует Reuters слова представителей китайских властей.

По данным комиссии, число жителей Китая составляет около 20% процентов населения Земли, но при этом на долю китайских рабочих за границей приходится менее 1% общего количества гастарбайтеров в мире. // РосБизнесКонсалтинг (http://www.rbc.ru/rbcfreenews.shtml?/20070710150843.shtml)

Комментарий сайта “Харакат”: Есть много примеров в мире когда власти той или иной страны для решения проблем демографии и избыточной рабочей силы стимулируют организованный выезд избыточной рабочей силы на работу в другие страны. Такая же проблема имеется в Узбекистане. В специальной резолюции Партия «Бирлик», принятой на съезде организаци 6 мая 2003 года говорится о необходимости проведения государтственной политики по миграции определенной части населения в другие государства.

12 июля: Бывший зять Каримова обвинил Узбекистан в мести за развод

Живущий в США бывший зять президента Узбекистана Мансур Максуди возбудил в американск