Журнал Ҳаракат №2 (5) 1996. Шеърият саҳифаси
Жаҳонгир Муҳаммад
* * *


Емгир егар гур майсани уйнатиб,
Кукда чакмок кушик авжини айтар,
Киргокларнинг куш лабини конатиб
Сел келади, пойкадами хавф, хатар
Сел ювса-да унар майса сараси,
Факат...
Факат битмас хиенатнинг яраси.


Урман кенгиш, яхшиси бор, емони,
Шер изнини бериб кетди тулкига,
Дуне айкаш, кайда рости елгони,
Хайвонгохда султон сабаб кулгига,
Шер кайтса гар, кайтар утли на'раси,
Факат...
Факат битмас хиенатнинг яраси.


Юртда шодлик Наврузойнинг туйдир,
Ел-келинчак, сочларини уради.
Бир йигит бор йигит боши куйидир,
Юрагига севги санчиг уради.
Вакт килич, оламларнинг арраси,
Факат...
Факат битмас хиенатнинг яраси.


Дуст саноксиз, дардкашини изларман,
Ишонганим ишонтириб сотади.
Ватан дарди сархадида бузларман,
Егий эмас, дустим пойлаб отади.
Ук юлса гар едгорликка караси,
Факат...
Факат битмас хиенатнинг яраси.


1994 йил
Истанбул