Юсуф Жума ижодидан.
БОЙМИРЗА ХАЙИТНИНГ
САКСОН ЁШЛИГИГА

Менинг юрагимдай парча-парчадир,
Туркистон аталган, ёнаётган юрт.
Армон оловини тун-кун ичади,
Ирода султони Боймироза Хайит.

Ганимнинг дастидан топталди тупрок,
Гофил эл, жохил эл мисоли майиб,
Ватандан не чоглик булмасин йирок,
Дардига якини Боймирза Хайит.


Суйласанг суйлагил иймондан тоймай,
Нопок саройлардан кутмасдан саркит,
Турон Турон эмас, бизга ишонмай,
Дилда колиб кетган Боймирза Хайит,


Кабохат, жахолат бир кун улади,
Сукунат богида бошланар хайит,
Турон хам хакикий Турон булади,
Ватанга кайтганда Боймирза Хайит.


1997

ЧУЛПОН ХАСРАТИ

Хазонни курсангиз хазон деманглар,
Хазонн курсангиз Туркистон денглар.
Сомонни курсангиз сомон деманглар,
Сомонни курсангиз Туркистон денглар.


Сордайин туркийлик чумчукка дунди,
Чинорлар урнида зарпечак унди.
Вайронни курсангиз вайрон деманглар,
Вайронни курсангиз Туркистон денглар.


Бек эмас, оналар куллар тугмокда.
Бог эмас, бахори чуллар тугмокда.
Тузонни курсангиз тузон деманглар,
Тузонни курсангиз Туркистон денглар


Элни бошкарганда Темурдай одам,
Бир куни аслига кайтганда одам,
Жахонни курсангиз жахон деманглар,
Жахонни курсангиз Туркистон денглар.


1997


ФИТРАТ ФИГОНИ

Кабрда тугилган Гуругли султон,
Шу боис аташган номин Гуругли.
Мен таваллуд топган тупрокдир зиндон
Мен унинг манглайи шур каро угли.
Пешволари - авом, миллати авом,
Заминда дил-багри тилка чугиман,
Гуруглидир гурда тугилган бобом,
Зиндонда тугилдим, зиндон углиман.


1997