Ёдгор Обид. - Сехрли Юхо гори хакидаги эртак
Дунё куриб, йул юриб,
Йул юрса хам мул юриб -
Бобонгиз кариб колди,
Сочи окариб колди.
Хар ерда кайта-кайта
Хак гапни айта-айта
Гохида хурсанд булиб,
Аммо кайтмай шахдидан,
Шахдидан хам ахдидан
Эртаклар тукий берди,
Хам тукиб укий берди


Хар эртаги - бир достон,
Хар достонда минг армон…
Армонин суйлай берди,
Эл дардин уйлай берди.
Ботир бошка, мард бошка,
Мард куксида дард бошка.
Ким одилу, кимдир шох –
У Сизни килар огох.
Айтар асли адо ким,
Адо дилга даво ким…
Хамда Юхо кайдандир…
Юртга бало кайдандир…
Бирига калам отар,
Бирига алам отар…
Даврага келинг бу он –
Бошланар янги достон.


Дунё далговли экан,
Олам алговли экан,
Гох коронгу, гох ёруг –
Гохи алдовли экан.
Утган замонларми ё –
Хозирги онларми ё –
Тугрисин айтсам агар
Бунинг фарки йук кадар.
Харбир жоннинг асли - жон,
Хар инсон - насли инсон.
Хар ернинг хазони бор,
Хар элнинг армони бор.


Аммо дардли Дардистон
Кисматин килиб достон
Сузласак - сузлагудек,
Бузласак - бузлагудек.
Зеро эли - хеш бизга,
Такдири хам эш бизга.
Сагри сахро, тогли юрт,
Багри доим догли юрт
Кисмати каро экан,
Куп мотамсаро экан.


Бир шох битиб бошига
Огу тушмиш ошига.
Ишом шох эмиш оти,
Гойибул каззоб зоти.
Кунгли эгри бадкирдор,
Жохил, айёр ва гаддор,
Талон килиб туймасмиш,
Кон тукмокни куймасмиш.
Вайрон эл яна вайрон,
Хайрон эл яна хайрон…


Элкесари - элкесар,
Элкезари элкезар.
Нимаки булса аён –
Киларди шохга баён.
Бир бало булмасин дер,
Кузголиб кетмасин дер,
– Шохим,бу халк нодондир,
Нияти куп ёмондир.
– Ё?онини топ! – дер шох,
– Аямасдан чоп! – дер шох.
– Шохим, албат топармиз,
Топганимиз чопармиз.
Аммо халк оламондир,
Оломон беомондир,
Йулини билмок керак,
Сунг тадбир килмок керак.
Токи йукотиб бошин –
Тополмай колсин ошин.
Кулликда булиб дойим
Юрсин куйдек мулойим…


Хуллас, килиб хушомад
Шох олдида букиб кад
Аъёну – Акобирлар
Тузаберди тадбирлар.
Зулм ошиб нихоят –
Туганди элда токат.
Каттик чирпаниб колди,
Газабга миниб колди.
Тулгониб тураберди,
Майдонлар кураберди…


Деманг, Эртакчи бобо
Шохларни килиб игво
Бошлар яна надомат,
Эскидан колган одат…
Тингланг куйиб кулокка,
Гап асли бошка ёкда.


Эл кутмаган замонда
Уйкуда ётган онда
Дахшатли укирган ким,
Тун багрин упирган ким…
Осмон гувиллаб колди,
Итлар увиллаб колди,
Нималигин билолмай
Куплар чувиллаб колди.
Оташ ёгар хар ёндан,
Унгдан, сулдан, осмондан…
Босиб кетди кора дуд,
Ажал ёгдирар булут.
Бир дахшатли тун булди,
Ёвузлик устун булди.
Куплар кетди кирилиб,
Куплар улиб-тирилиб
Куркувдан котиб колди,
Конли тонг отиб колди.


Боксалар гангу – хайрон
Бутун юрт булмиш вайрон.
Нима эди? Ким эди?
Харким билганча деди.
Подшохга келди хабар,
Эмишки, буюк аждар –
Юхо пайдо булибди,
Кузи конга тулибди.
Пулатдан эмиш тани,
Кора горда Ватани.
Огзимдан тошлар отар,
Гохи оташлар отар.
Кузларимдан чикар дуд,
Кора огули булут…
Гарчи оёк-кули йук,
Даф этмокни йули йук.
Пулат канотли эмиш,
Касби бедодлик эмиш
Аёнлар дер:Шохимиз –
Бу ишда панохимиз.
Таъзимлар айлаб бажо –
Килинг ундан илтижо…


Шох кошида оломон
Бирдай бош эгиб шу он
Юзин тупрокка корди,
"Куткаринг" деб ёлборди.
Шох деди "Ажаб, ажаб…
Килдингиз менга газаб.
Аммо асли серхиммат –
Шохингиздан шу хизмат.
Топгаймиз сулх йулини,
Боглаб оёк-кулини
Хафтада етти гудак –
Армугон этмак керак.
Энг азалий одат шу.
Аждар нафсига гулу –
Гудаклар соф конидан,
Хам бегунох жонидан
Топармиш факат ором,
Даъф этмасмиш сунг мудом".


Халойик титраб колди,
Юраги питраб колди.
… Бу нечук химмат экан,
Ва кандай хизмат экан…
Умиди булиб пайхон
Кайтаберди оломон.
Бирови ундай деди,
Бирови мундай деди.
Килмасин канча фигон
Куринмасди бир имкон.
Эл алам ютаберди,
Ва мотам тутаберди…
Кузига кун коронгу,
Хаво – огу, сув – огу…
Факат Оллохдан мадад –
Кутиб ётар мамлакат.


Ботири йук эл булмас.
Кайишмаган бел булмас.
Бел кайишиб эл деган,
Хаддинг булса кел деган
Баходирлар бор эди,
Майдон талабгар эди.
Бари чирпиниб чикди,
Гайратга миниб чикди.
Рагбати улуг бирин,
Шиддати улуг бирин,
Эл дастёри булгали –
Химмати улуг бирин,
Нияти улуг бирин…


Юлдузлар калтирайди,
Куркиб ерга карайди.
Вахм босган бу олам –
Бунчалар калдирайди…


Тун каноти кароми,
Ватан мотамсароми,
Ох тортган осмонми ё –
Кон багридан нидоми…


Омон – омон… Омон йук,
Омон курган замон йук.
Омонликка зор бу эл –
Омонлиги хамон йук


Юлдузлар калтирайди,
Тог багри калдирайди,
Кузи ёшли эл унсиз –
Какшаб харён карайди…


(Давоми бор)