Журнал Ҳаракат №5 (26) 2000. Инсон хукуклари
Гайриинсоний кийноклар остида узбекча суд
17 июль куни Акмал Икрамов туман судининг биносида Тошкент шахар суди 15 Хизбут Тахрир партияси аъзоларининг устидан бошланган жиноий ишни куришни давом эттирди. Шу бинонинг яна туртта залида шахар суди савиясида 4та параллел суд жараёни кетмокда. У ердаги айбланувчилар хам Хизбут Тахрир партиясига тааллукли булиб, улар партия нашрини тайёрлашда, уни таркатишда ва Жиноят кодексининг 159 моддаси 3 кисми «б» бандида курсатилган Узбекистон Республикаси Конституцион тузумига тажовуз килишда айбланадилар.

Суд мажлиси очик хисобланса-да, суд залига хар бир судланувчининг оиласидан катъиян бир киши паспорти текширилиб киртилмокда. Суд биноси куролланган аскарлар билан уралган. Суд буладиган кунлари бу ерга судланувчиларнинг кариндош-уругларидан 70-80 киши, асосан аёллар ва кекса ота-оналар тупланишади. Улар офтобнинг жазирама тиги остида суд бошланишини соатлаб кутадилар. Бирон суд махкамаси белгиланган соатда бошланган эмас. Бу эса ота-оналарда конуний асосда норозилик уйготмокда.

Суд жараёнининг бориши, суд раиси давлат айбловчисига буйсунишини ва айбловчи тайёрлаган сценария асосида иш олиб боришини курсатмокда.

Судланувчилар суд мажлиси давомида ИИВгига карашли тергов бошкармасининг алохида ишлар булими терговчиси Хасанов томонидан жисмоний кийнокларга солинганликлари хакида курсатма бердилар.

Жаллодлар узлари учун керакли курсатмаларни олиш ва буш когозга имзо чектириб олиш максадида тергов килинаётганларни вахшиёна калтаклаб, уларни электр токи билан уриб азоблаганлар, хаммангни улдириб ташлаймиз, деб очикча тахдид килганлар.

Судланувчилардан Исхоков Дилшод узининг оперларнинг кулида кандай азобланганини гапира бошлаганда, суд раиси унинг гапларини шарт булиб, «хуш, гапларингни нима билан тасдиклайсан, кани исботинг?», дея ушкирди. Шунда судланувчи эгнидаги кийимини ечиб ташлаб, суд залида утирганларга баданидаги калтак излари, куйдирилган ва хануз битмай колган яра излари, уткир тигли нарсалардан юзага келган, илма-тешик булиб кетган оёкларини очиб курсатди. Судланувчи елкаларидаги яра излари тахтага кокилган михлар билан уриш асорати эканлигини, айникса терговчи ва опер ходимлар уларнинг бошларига челак кийдириб зурлаганликларини айтганида ота-оналарнинг фарёди зални кутариб юборди. Лекин бу хол суд раисини асло кизиктирмади ва у юзини угириб олди. Бошка судланувчилар хам шунга ухшаш курсатма бердилар. Судланувчилар «Биз исломий йигитлармиз, бу гапларни айтишдан максад, бизларга нисбатан рахм-шавкат уйготиш эмас, балки тергов ходимларининг вахшийликларини жамоатчиликка етказишдир, биз уларнинг вахшийликларини хеч качон унутмаймиз», дедилар.

Купчилик ота-оналар уз фарзандларининг камокка олинганликларини 1-2 ой вакт утгандан сунг билганлар. Терговчи томонидан таклиф килинган адвокатлар суд раиси ва прокурорнинг измидан чикмадилар. Улар суд давомида судланувчиларни факат Президентдан кечирим сурашга ва содир этмаган жиноятларини буйниларги олишга ундашдан нарига утмадилар.

Судланувчиларнинг курсатмаларига ва айблов хулосаларига караганда, тергов даврида процессуал конун ва коидалари купол равишда бузилган. УР ЖПКининг 345 моддасига мувофик, 244 ва 159 моддалар билан боглик ишларни Миллий хавфсизлик кумитаси терговчилари олиб боришлари керак эди. Лекин тергов ишини ИИВ терговчилари олиб борганлар. Чунки, Узбекистонда «конституцион тузумга тажовуз килганларнинг» сони шунчалик ошиб бораяптики, МХХ ходимлари тергов ишларини олиб боришга улгурмаётиптилар. Бундай шароитда, амалдаги конунга кура, терговни хам суд махкамасини хам тухтатиш шарт.

Ота-оналар аслида адвокатлар бажариши керак булган ишни килиб, юкорида зикр этилган конунбузарликка суд раисининг эътиборини каратишга харакат килдилар. Бу хакда улар умумий ариза ёзиб Олий суд раиси Мингбоевга хам мурожаат этдилар. Лекин на Мингбоев ва на Рахмонов узлари томондан содир этилаётган конунбузарликни тан олмадилар.

УР ЖПКсининг 49 моддасига кура судланувчининг кариндошларидан бирига жиноий иш курилаётган тергов ва суд жараёнида адвокат сифатида катнашиш хукуки берилган. Судланувчиларнинг ота-оналари узларининг бу хукукларидан фойдаланишга уриниб курдилар. Лекин суд раиси Рахмонов уларни бу конуний хукук ва талабларидан хам махрум этди.

Суд залида утирган адвокатларниннг биронтаси тергов жараёнида катнашмаганлар. Шунинг учун судланувчилар ишончсизлик билдириб, уларнинг химоясини рад этдилар. Адвокатлар олдинига кетгандай булишди, лекин кейинги суд мажлисларда судланувчиларнинг эътирозларига хам карамай адвокатлик уринларини эгалладилар. Судланувчиларнинг эъти-розларини суд раиси инобатга хам олмади.

18 июль куни барча судланувчилар узларининг айбдор эмасликларини курсатиб, суд залига гувох ва экспертларни таклиф килишни суд раисидан талаб килдилар. Лекин Рахмонов уларнинг бу талабларини хам инобатига олмади. Шундан сунг судланувчилар курсатма беришдан бутунлай бош тортдилар. Суд раиси панжара атрофини ураб турган аскарларга судланувчиларни калтаклашни буюрди. Шу пайт судланувчилардан Ибодуллаев мабодо аскар кулидан биронта судланувчи йигит калтакланса на суд раиси ва на прокурор эртагача тирик колмайди, деди. Буни эшитган суд раиси буйрукни шармандали равишда бекор килди.

Ота-оналарнинг айтишларига караганда, суднинг бу тарзда бораётганидан норози булиб улар шахар суди раиси ва Президент Девонига мурожаат килганлар. Лекин уларнинг аризасини инобатга олиш у ёкда турсин, уларнинг аризаларини улоктириб, узларини эса хайдаб солганлар. Ота-оналар келгуси сафар Президент Девони остонасида очлик эълон килишни режалаштириб куйдилар.


Судланувчиларнинг руйхати
Содиков Дониёр Гуломович - 1975 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, маълумоти урта, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, оилалик, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Сагбон 2 боши берк кучаси, 98-уй. 19 март 2000 йилдан камокда.

Шокосимов Абдулхаким Кургонович - 1976 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти урта, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Шоший кучаси, 19-уй. 19 март 2000 йилдан камокда.

Умаров Маъруфхужа Муротхонович - 1976 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти урта, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Форобий мавзеси, Мукаммал кучаси, 5-уй, 1-хона. 19 март 2000 йилдан камокда.

Акрамов Лутфулла Сайфуллаевич - 1967 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти урта, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Форобий кучаси, 19-уй. 19 март 2000 йилдан камокда.

Шомирзаев Бахромжон Ботир-алиевич - 1971 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти урта, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Шоший кучаси, 19-уй. 19 март 2000 йилдан камокда.

Исоков Дилшод - 1970 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти олий, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Коракамиш 2Г4, 41Г14. 19 март 2000 йилдан камокда.

Рахимов Абдулкосим Шарипович - 1965 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти олий, мукаддам судланмаган, миллий ошхонада ошпаз булиб ишлаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Коракамиш 2Г4, 35Г41. 19 март 2000 йилдан камокда.

Саитниёзов Музаффар Абдурах-имович - 1974 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти олий, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Коракамиш 2Г4, 4Г38. 19 март 2000 йилдан камокда.

Магрупов Фаррух Жаффарович - 1960 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти олий, мукаддам судланмаган, укитувчи булиб ишлаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Куёш кучаси, 49-уй. 19 март 2000 йилдан камокда.

Ибодуллаев Мухаммаджон Ибодуллаевич - 1970 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти олий, мукаддам судланмаган, Тошкент шахар 16 сонли касалхонада жаррох булиб ишлаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Фароби кучаси, Чаманзор - 90. 19 март 2000 йилдан камокда.

Зуннунов Дилшоджон Собир-жонович - 1977 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти олий, мукаддам судланмаган,мактабда мехнат укитувчиси булиб ишлаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Форобий кучаси, 50-уй. 19 март 2000 йилдан камокда.

Хайдаров Абдужаббор Абду-рахмонович - 1971 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти олий, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Гуруч арик кучаси, 48-уй. 19 март 2000 йилдан камокда.

Ёдгоров Аброр Собиржонович - 1970 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти урта, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Кизил тут кучаси, 80-уй. 19 март 2000 йилдан камокда.

Аббосов Хасан Хусниддинович - 1958 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти олий, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Сагбон 2 боши берк кучаси, 87 - уй. 19 март 2000 йилдан камокда.

Гофиров Улугбек Комилжон угли - 1978 йилда Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида тугилган, миллати узбек, УР фукароси, оилалик, маълумоти урта, мукаддам судланмаган, вактинча ишламаган, яшаш жойи: С.Рахимов тумани, Лангар кучаси, 101-уй. 19 март 2000 йилдан камокда.



Толиб Ёкуб
Жамиятнинг Бош котиби
22 август 2000 йил


БИЗ СИЁСИЙ МАХБУСЛАРМИЗ!
6 сентябрь куни Тошкент шахар суди 15 киши устидан утказилган суд жараёнини 2 ойда нихоясига етказди ва судланувчиларнинг устидан уз хукмини укиди. Суд хукми прокурор талаб килган жазодан хам юкори белгиланганлиги судланувчиларни заррача хам чучитмади, улар хукмни кутаринки рухда кабул килдилар. Хатто судланувчи Гафиров ва Аббосовлар узлари учун белгиланган 12 йиллик камок жазоси камлик килгандай «Нима учун бизга кам бердингиз, нима учун бизни биродарларимиздан айириб куйдингиз», дея норозилик билдиришди.

Суд хукми куйидагича: Исоков Дилшод –16 йил, Содиков Дониёр - 15 йил, Зуннунов Дилшод – 16 йил, Саитназаров Музффар – 14 йил, Умаров Маъруф – 14 йил, Магрупов Фаррух – 14 йил, Рахимов Абулкосим – 14 йил, Акрамов Лутфулла – 14 йил, Ибодуллаев Мухаммаджон – 14 йил, Ёдгоров Аброр – 16 йил, Хайдаров Абдужаббор – 14 йил, Аббосов Хасан – 12 йил, Гофиров Улугбек – 12 йил, Шокосимов Абудхаким – 14 йил, Шомирзаев Бахром – 16 йил.

Судланувчилар суд охирида ота-оналарга карата «Биз сиёсий махбуслармиз, жиноятчи эмасмиз», дея хитоб килишди.



«Бирлик» ахборот
марказининг хабари