Журнал Ҳаракат №1 (34) 2002. ИЧИДАГИЛАР

Биз яшаятган жамият
Рахим Кодир - Узбекка не булди?
Якинда козок огайниларимда бири кизик бир вокеани сузлаб берди. Унинг айтишча кушниси уч узбек йигитини ёллаб уч ой ишлатиб каттагина иморат курдирибди ва уларга 12 минг танга тулабди. Узбек йигитлар берилган пулни учга булиб олиб, хурсанд булиб кетишибди.

- Хой боврим узбекка не булди? - деди куюниб танишим. Унинг айтишича 4 минг танга Козогистондаги хар кандай мишики усмирнинг чунтагида юраркан.

Унинг хангомасини эшитиб беихтиёр упкам тулиб кетди. У эса гапдан тухтамасди.

- Кандай мехнаткаш халкингиз бор, кулига кетмон бериб «ишла» деса туну-кун ишлайди, сахрони гулистонга айлантиради. Бирок узбекнинг акшасига не булди? Нега узбек дунёга тузиб кетди.

Козок огайнимининг саволларидан безиб тез хайрлашдим. Аммо унинг овози, айтган гаплари кулогимдан кетмасди.

Дарвоке, Узбекка, Узбекистонга не булди?

Бу саволни арбобларга берсангиз «Хеч нима булгани йук, узбек бинойидай яшаяпти, яшаш шароитимиз хам ёмон эмас», дейишади. Мухолифат вакилларидан сурасангиз, узбек халкининг ахволи чаток, хамма мардикорга айланди, деб жавоб беради. Бир шоир эса шеър ёзиб уни «Узбекистон дегани - мардикор бозоридир», деб тугатади.

Хуш, узбекка, Узбекистонга нима булган узи? Хакикий иктисодий-ижтимоий ахвол кандай?

Хакикий ижтимоий-иктисодий ахвол мураккаб: бир томондан Тошкент ва вилоят марказларида улкан бинолар, касрлар кад кутармокда.Иккинчи томондан туманлар ва кишлок жойларидаги мехнаткашларнинг иморатлари нурамокда. Бир гурух корчалонлар чунтагида долларини сигдиролмай дипломатларга солиб юришибди. Иккинчи бир табаканинг зарур озик овкатни олишга суми йук. Ишга ярокли эркаклар хатто хотинлар турли катта шахарларда мардикорчилик билан кун кечиришмокда. «Бу табиий хол,- дейди арбоблар, бозор иктисодиёти шароитида бировлар бойиши, бошка катлам камбагаллашуви мумкин...».

Аммо мухолифат вакилларининг фикри бошкача: «Шу даражада камбагаллашиши мумкин эмас» дейишади улар. Сунг, нега булмаса Козогистон, Киргизистонда бундай оммавий кашшоклик йук? - деб кундаланг савол беришади.

Бу хил саволларга жавоб топиш мушкул муаммо.

Якинда узок Коракалпок диёридан узбек танишим кунгирок килиб колди.

- Биз илгари Туркманистонга бориб тиркчилик килаётувдик, энди уларда хам ахвол яхши эмас узларида мардикорлар етарли. Бунинг устига чегарани хам ёпиб куйишди. Жон огайни Тошкентдаанми, Козогистон ёки Киргизистонданми, каердан булса хам бир иш топиб бер. Булмаса болалар оч колиши турган гап.

Бу вокеа хам уша саволни такрорлашга мажбур этади. Дарвоке, узбекка не булган узи?