Эр Али Сокин - Тугён (тарихий-публицистик романнинг давоми)
(Тарихий публицистик роман. 4-кисм)

1989 йил февраль ойининг илк кунларидан бирида Жаъфар «Бирлик»нинг Ёзувчилар уюшмасидаги штабига борди. Хар галгидай фаоллар йигилишган, бир-бирига гал бермай, нималарнидир мухокама килишаётган эди. Тез орада 26-хона янада говжумлашди. Жаъфар одамларга бир пас караб турдию юраги сикилиб хонадан чикиб кетди.

Коридорда Зохид елкасига сумка осиб олган, озгин узун буйли, урисбашара бир йигит билан гаплашиб турарди. Зохид Жаъфарни куриб бир кадам илгари ташлаб куришдию, уша йигитга уни таништира бошлади.

- Вот, Жаъфар! Активист «Бирлика», - деди. Сунг мехмонни таништириб - Бу киши Эстониядан келган. Харакатимиз билан якиндан танишмокчи. Хозир бу киши билан чой-пой ичиб келингларда уни бугунги Хайъат мажлисига олиб киринг.

- Булади, - деди Жаъфар ва мехмонни бинонинг ертуласидаги кафега олиб тушди. Улар чой бахонасида гангур-гунгур гаплашиб утиришди. Гап орасида Болтикбуйида курилган халк фронти, уларнинг асосий максади мустакиллик булиб, бунга деярли эришишгани хакида гаплашишди. Жаъфар уларга ичдан хавас килсада, «Бирлик»нинг асосий максади мустакиллик эканлигини очик айтмади. Мехмон ундан «Бирлик»нинг ташаббус гурухининг ичида бормидингиз» деб сураганида Жаъфар, худди бир айб иш килиб куйган одамдай кизариб-бузариб «Мени таклиф килишган, бирок боролмадим», деб жавоб берди.

- Хечкиси йук, мен хам халк фронтининг дастлабки харакатларида катнашолмадим… Бирок кулимдан келганча ёрдам бериб юрибман, - деди. Жаъфарга уни урисчани чаларок билиши, бузиб гапириши ёкди. Узининг рус тилини оз билиши хам билинмай колди.

Шу орада Зохид ховликиб тушиб колди.

- Юринглар кичик залга, фаоллар йигилишган. Лацис бизга халк фронти хакида гапириб беради.

Улар кичик залга кирганда фаоллар тупланган, хаммаси бир бирлари билан нималарнидир бахслашар, уларнинг кириб келганига хам унчалик эътибор беришмасди. Жаъфарга мехмон олдида фаолларнинг бир бирига бакириб-чакириб гапиришлари унга деярли эътибор бермаганликлари ёкмади. Лациснинг кулогига «у нас вот так» деб шивирлаганда, у хам, «Ничего! это нацональная особенность» деб куйди. Бу Жаъфарга «Маданият даражаларинг шу» дегандай туюлди. Бирок мехмонга индамади. Урнидан туриб, овозини баландрок килиб:

- Биродарлар, мехмон келган. Узларинг таклиф килдиларинг. Жиминглар-да энди, - деди. Кичик зал бир оз тинчиди. Лацис уларга Болтикбуйидаги халк харакатлари, партиялар хакида гапирди. Россия уз колонияларини осонлик билан куйиб юбормаётганини силлик бир йусинда уктирди. Тез орада жиддий конфликтлар юз бериши мумкинлигини айтиб утди. Афтидан у уз нуткини ёдлаб олган, рус тилида хали сухбатлашганларидан кура равон гапирарди. Бу гаплар кафедаги сухбатда айтилганларнинг такрори булса хам Жаъфар алохида кунт билан эшитди. У уз сузида болтикбуйидаги халк харакатлари митинглар туфайли маълум юксакликка кутарилганини кистириб утди. Жаъфар «Бирлик»чиларга караб уйларди: «Галати, бу фаоллар. Гапиришиб-гапиришиб кетаверади. Аммо улар харакатни янада олга бостириш учун нима килиши кераклигини кам айтишади. Холбуки, бу асосий нарса. Аммо шу асосий нарсани топиш осон эмас. Масалан Жаъфарнинг узи хам нима килиш лозимлигини аник-тиник бидмайди».

Лацис сузини тугатганидан сунг фаоллар, бири олиб бири куйиб, бир-бирини эшитмасдан Эстониядан ибрат олиш, тез орада газета чикариш кераклиги хакида бакириб-чакира бошлашувди, Жаъфар Абдурахим Пулат билан якин булмасада, бориб кулогига, «Мехмонни ташкарига олиб кета колай», деди. У бош иргаб маъкул ишорасини килди.

Улар ташкарига чикиб кетишди. Кун ботиб борар, Жаъфарнинг кунгли хам чуккан, нимадир килиш кераклигини билар, аммо «нимадир»нинг нималигини билмасди. Шу оради узи укитаётган талабалардан бири куриниб колди. Унга Лацисни «Тошкент» мехмонхонасига кузатиб келишни илтимос килиб, узи шу ерда - инкилоб хиёбонидаги утиргичлардан бирига бориб чукди.

Сигарет тутатиб узок утирди. Шу оради талаба хам мехмонни кузатиб келди. Улар яна ёзувчилар уюшмасига кайтишаётганда, Зохид ичкаридан ховликиб чикиб мехмонни суради. Жаъфар уни мехмонхонада жойи борлиги учун уша ерга олиб боришганини айтганда, «Чаток булибди, узбекона мехмондустлик булмабди», деб хафа булди ва узи мехмонхона томонга равона булди.

- Энди мен нима килай домла, кетаверайми? - суради талаба.

- Сиз тухтаб туринг. Иш бор. Талабалар шахарчасида танишларингиз, мана шу «Бирлик»ка катнаб юрган танишларингиз борми?

- Бор, нима эди?

- Бор булса бирга борамизда, гап бор, -деди талабага режасини айтмай.

- Домла, узр, мен бир огайнимникига кетаётувдим. Сизга уни адресини берай, биронтаси билан борарсиз, деб Бахриддин исмли йигитнинг манзилгохини ёзиб берди.

Жаъфар талабалар шахарчасига етиб борганда коронгу тушиб булган, чирок бор жойлардагина одам бир-бирини таниши мумкин эди. У узининг 5 йил умри утган ётокхона кошидан утаётиб галати туйгуларни бошидан кечирди. Бирга укиган дустлари бир-бир хаёлидан ута бошлади. Хозир улар шу ерда булганларида режасини бемалол айтиши мумкин эди. Иттифоко талабалардан бири уни таниб суз котиб колди.

- Жаъфар ака! Салом ! Калайсиз? Юринг бизникига, - дея узи кулини чузди.

Жафар бу серилтифот талабага рахмат айтиб, каерда укишини, узини каердан танишини суради. Серилтифот талаба узини ёзувчилар уюшмасига бориб туришини, Жаъфарнинг макола ва очеркларини укиганлигини эътироф этиб, яна таклифини такрорлади. Жаъфар унга рахмат айтиб, Политехника институтида укийдиган Бахриддин исмли талабани ахтариб келгани, агар уша йигитни топиб берса, ундан миннатдор булишини гап орасида кистириб утди.

Бахриддиннинг 26 ётокхонадаги хонасини топиш хам, «Бирлик»ка катнаб юрган фаол ёшларни топиш хам кийин булмади.

- Хуллас сизларнингг олдиларингизга кизик бир таклиф билан келдим. Буни хозирча хаммага айтиш шарт эмас… - У талабалар юзига бир-бир караб чикди, - Утган йили 9 февралда Навоий тугилган кунини тил байрами сифатида утказиб яхши бир ташаббус курсатгансизлар. Бу йил хам кенгрок жойда, купрок одам билан такрорламайсизларми?

- Яхши буларди.

- Каерда утказамиз?

- Кимлар келади? - ёшлар бир-бирларига гал бермай савол беришарди.

- Гап бундай, - деди Жаъфар деярли шивирлаб,- хозир у уз режасидан узи хам куркиб кетганди, - каерда булишини мен 8 февраль кечкурун айтаман. Хозир хар битталарингга алохида гапим бор. Бахриддин, - у бошкаларга сизлар чикиб туринглар дейишга истихола килди. - Эртага соат 5 ларда ёзувчилар уюшмасига борасиз. Мен сизга бир нарса бериб юбораман. Кискаси, бир канча шиорлар ёзиш керак. Озгина мато ва шиорлар ёзилган когоз бераман. Шуни ёздиришни сиз буйнингизга оласизми?

Бахриддин бу узига хос топширикни бажонудил буйнига олди.

* * *

Эртасига улар уюшма олдида учрашишди. Когозга уралган, ок селлофанга солинган материални (Жаъфар бу материални институт хужалик ишлари мудиридан арзон бахога олган эди) у Бахриддинга бериб, бу хакда хозирча хеч кимга айтмасликни, узи 8 февраль кечкурун унинг хонасига боришини айтиб хайрлашди. Жаъфарни галати одати бор эди. Бирон сирни «Хеч кимга айтмаслик керак» деб уйлардию узи ишончли деб билган танишларидан анча-мунчасига айтиб куярди. Тил байрами хакидаги «сир»ни хамкасбларидан бирига айтган эди, у бу хил тадбирлар овоз кучайтиргичларсиз булмаслигини айтиб колди.

- Булмаса микрофон топиш узингизга. Туйга юрадиган артистларни узингиз танийсиз. Хуллас халк учун, узбек тили учун бир хизмат килиб берасиз, - деб уни бу ишга кундирди.

8 феврал кечкурун минг истихола, андиша ичида Бахриддиннинг хонасига кутарилди. Гохида унинг хаёлида, уша болалардан бири КГБ аъзоси булиб, уни чакиб берадигандай туюларди. Бахриддин уни очик чехра билан кутиб олди, узи ёздириб куйган шиорларни курсатди. Бу шиорларни Жаъфар билан бирга келган журналисть йигит - Рустам ёзиб берганини айтиб бир-бир ёйиб укитди. «Навоий - узбек тилининг асосчиси», «Тил-маънавият пойдевори», «Она тилим - жону дилим» деган ёзувларни укиб кунгли ёришиб кетди.

- Менга каранг: мен бу шиорларни олиб кетаман, Бугун яна 2 та мато олиб келдим. Шуларга “Узбек тили давлат тили булсин”, деб ёздирасизда, эртага Шайхонтохурдаги Навоий музейи олдига олиб борасиз. Хозирок фаолларни йигиб хар бирини хар хил ётокхоналарга юборасиз. “Эртага соат 10 ларда Навоий хайкали олдига боринглар”, деб ишончли одамларгагина айтасизлар. Мен сизларни уша ерда кутаман У шу сузларни айтиб тургандан хонага бир йигит келиб колди.

- Бу йигит Хайриддин, «Бирлик» фаолларидан, - деди Бахриддин.

Йигитнинг оти унга Гайридин, булиб эшитилди.

- Хаммаларинг, дин-дин экансизлар. Бахриддин, Шовкиддин, Хайриддин, - деди у худди йигитлар унинг хаёлларини илгаб оладигандай.

Мен Сизни «Бирлик»да бир икки курганман, гап котди, Хайриддин.

- Ха, оз-оз катнашиб тураман, - деди у Хайриддиннинг кузларига тикилиб, бу йигит кузларини олиб кочди.

У Бахриддинга топширик бергандан кейин кеч булиб колган булсада, «Бирлик» штабига келди. Штабда Гавхар Норматова билан Ёдгор Обиддан бошка хамма кетган экан.

- Ха, шоир, тинчликми? Ёдгор Обид хамма каламкашларга шоир, деб мурожаат киларди. - Хуфтонда нима килиб юрибсиз?

- Э, сураманг, Ёдгор ака! Кизик бир хабар обкелдим. Эртага Навоий хайкали ёнида талабалар тил байрами утказишаркан, шуни айтишга келдим.

* * *

9 феврал куни Жаъфар соат туккизларда шиорлар тула дипломатини кутариб «Мурувват ойи келди, шошилинг, эй яхшилар! «Мехр шавкат сохиблари учун кулланма» Кулёзмалар институти - Навоий музейи олдида пайдо булди. Институтда ишлайдиган эски танишларидан бири - Эркин ака Ахмадхужаев куриб колиб, хол-ахвол сурашди. У бу ерда партия ташкилотининг котиби эканлигини Жаъфар эшитган эди. Шу учун, сир бой бермай «Абдувохид аканинг олдига келдим», деб у билан бирга ичкарига кирди. Эски танишлари билан у ёк бу ёкдан гаплашиб дипломатини «туриб турсин» деб Абдувохид акага колдириб когозга уралган шиорларни култиклаб ташкарига чикди…

Хиёбонни айлана бошлади. Атроф кор, кишнинг забти кетмаганлигини шундагина хис этди… «Келишармикин? Шу совукда нима бор, деб келишмасая?» Йук шубхалари бекор кетди. Соат 10 ларга якинлашганда Бахриддин 5-6 йигит кизлар билан келиб колди.

- Калайсизлар, йигитлар? Ахволлар яхшими?

- Яхши, Кечаги хабарни ишончли одамларга айтдик… Хозир келиб колишади. Орадан ун минут утар утмас 30-40 чокли одам йигилди.

- Мен айтгандан кейин, шиорларни ху анови афишалар ёнига осасизлар, - тайинлади Жаъфар.

Бир вакт Музей ичидан ховликиб Эркин ака Ахмадхужаев чикиб колди.

- Ха, Жаъфар! Абдувохидни топдингизми?

- Топдим, тинчликми?

-Тинчлик, Райкомга чакиришяпти бориб келайчи! - у шошиб Урда томонга кетди.

- Йигитлар, бу одам менинг эски танишим. Узи партком. Булар бир нарсани сезганга ухшайди. Бирок сизлар парво килманглар. Мен нимани айтсам шуни бажарасизлар. Хозирча Хайкалга якинлашманглар.

- Сиз анави йигитларга айтинг, - деди у Рустамга, - хаммаси бир жойга йигилмасин.

Микрофон усилитель келгандан сунг шиорларни осасизлар, сунг одамларни чакирасизлар.

10-15 дакика утар утмас, яёв кетган Ахмадхужаев Волгада келиб «Мурувват ойи келди, шошилинг, эй яхшилар! Мехр шавкат сохиблари учун кулланма» томон йул олди.

- Эркин ака! Нима гап, жа югуриб колдингиз.

- Э, нимасини айтасиз, узингиз бу ерда тезрок кетинг, «Бирлик» шу ерда мажлис килармиш, боринг, булмаса сизга хам гап тегиб колади.

- Бупти Эркин ака, хозир кетамиз

Эркин Ахмадхужаев шошиб ичкарига кириб кетди.

- Йигитлар ана микрофончи келди, энди анави талабаларни хайкал олдига чакиринглар. Сизлар иккалангиз шиорларни осаверинглар.

5-6 дакика ичида ёшлар хайкал атрофига йигилишди. Бахриддин, Шавкиддин, Хайриддин ва Рустам шиорларни оса бошлашди. Шу орада ичкаридан Кулёзмалар институти директори Азиз Каюмов, ТошДУ ректори Эркин Юсупов, бир канча шоир ва ёзувчиларни эргаштириб келишди. Машинада кинога олувчи аппаратларини кутариб КГБчилар хам пайдо булишди. Азиз Каюмов шиор осаётган йигитларнинг олдига келди.

- Хуш, курайликчи кандай шиорлар экан булар… Яхши, «Тил - маънавият пойдевори» яхши, осаверинглар, «Она тилим жону дилим» дуруст. Бу хам ёмон эмас. Навоийни хар канча улугласак арзийди. Илтимос мана бу шиорни османглар.

-Нега осмаймиз? Сизнинг нима ишингиз бор, - чувиллашди ёшлар.

- Йигитлар! Мени ёшим катта, илмим хам сизлардан зиёда булса керак. Бир гапимни килинглар. Ана, анави ерда ректорларинг Эркин Юсупов хам турибди.

- У киши бизнинг ректоримиз эмас.

Жаъфар уларга якинлашганда, КГБ аъзолари Каюмов ва талабаларнинг мунозарасини суратга олаётгани устидан чикди.

- Иди, иди ! Тем ближе, чем лучше - дерди КГБдан операторини эргаштириб келган, куриниши ё украин ё татар ёки армани булиши мумкин булган муйловли кирра бурунли бир киши.

Жаъфар йигитларга якин бормай туриб колди. Йигитлар «Узбек тили - давлат тили булсин» деган шиорни ураб куйишга мажбур булишди.

«Тил байрами»га келган 30-40 йигитлар сафига, Навоий куча 30 уйдаги нашриётларда ишлайдиганлар, эрталаб «Бирлик» штабига келиб колган фаоллар кушилишди. Аммо 5-6 талаба йигитларда бошка биронтаси бу анжуманни ким ташкил килганини, микрофонни ким олиб келганию одамларни ким йигганини билмасди. «Бирлик»нинг рахбарлари хам тула хабардор булмаганлари учун микрофонга якинлашавермадилар. «Улок»ни эса, Азиз Каюмов ва Эркин Юсупов олиб кета бошлади.

- Кани хамма йигилган булса, бошлаймиз булмаса… - суз бошлади Азиз Каюмов.

«Оббо, худди узи чакириб куйган мажлисдай, гапиряпти», деб уйлади Жаъфар ва бир хаёли микрофонни ёнига бориб, «Домла бу сизнинг мажлисингиз эмас, бу «Бирлик»чилар митинги», демокчи булди. Аммо КГБ ходимларидан хайикди.

Азиз каюмов эса Навоийнинг дахолиги, туркий-узбек тилига кушган хиссаси хакида гапирарди.

«Майли, хар холда Навоий хакида гапиришяпти, шиорлар осилиб турибди…»

Бир вакт ёзувчи шоирлардан Барот Бойкобил, Омон Матжон, Нормурод Нарзуллаев келиб колишди. Бу пайт Эркин Юсупов даврани бошкараётганди, пешма-пеш шоирларга суз бера бошлади. Шу пайт танкидчи Ботир Норбоев билан Бухоролик шоир Юсуф Жумаев келиб колишди.

- Ху, Жаъфар ака! Нима издихом бу! «Бирлик»ка борсак Ёдгор ака митинг буляпти, деб бу ёкка юборди. Бу ерда Нормурод Нарзуллаев ижросида шеър эшитяпмиз.

- Э, куяверинг, булар хам укисин сиз хам укинг.

- Суз олиб берингда булмаса.

- Хозир, Ботирбек сиз Эркин Юсуповни мендан кура яхши биласиз, шу Юсуфга суз олиб беринг.

Ботир Норбой чикиб Эрикин Юсуповнинг кулогига нимадир деди, у эса бош иргаб маъкуллади.

Шу пайт Жаъфарнинг эсига аёлининг «Телефонни учириб куйишган, шуни пулини тулаб ёктириб келинг» деган топшириги тушиб колди. «Бу “байрам” менсиз хам давом этяпти, яхшиси шу ишни килаколай». У Собир исмли журналист дустининг машинасида Марказий Телеграф томон йул олди. Шундагина йуллар тусилгани, трамвайларгина юриб, улар хам, Хадра, Марказий Телеграф, Урда бекатларида тухтамай кетаётганини сезиб колишди.

- Оббо, - деди Жаъфар журналист дустига, - хукуматингиз 100-200 одамнинг йигилганидан шунча куркадими?

- Куркмайди, Сизнинг тинчингизни уйлайди, - аския килди Собиржон.

Улар ишларини битириб митинг булаётган жойга кайтишганида Юсуф Жума бетокат карши олди.

- Куйинг-ей, Жаъфар ака! Каёкда юрибсиз? Булар каёкдаги булмагур гапларни гапиришяптику, иби!

- Эй, Ботирбек! Канака танкидчисиз битта Эркин Юсуповга сусингиз утмаса.

- Хозир, хозир айтаман, - деди Ботир Норбой.

Жаъфарнинг кузи эса йулакда у ёкдан бу ёкка асабий юраётган Абдурахим Пулатовга тушди. «Бориб айтсаммикан? Бу бизнинг митинг, бошкарсангизчи, десаммикан? Айтиш мумкин бирок у буни кандай кабул килади? «Аввалдан айтсангиз асакангиз кетармиди?» - деб урушиб берсачи…»

Шуларни уйлаб турганда Эркин Юсупов:

- Мана, анча гаплашиб олдик, энди хулоса килсак хам булар.

Жаъфар шу пайт Эркин Юсуповнинг олдида турган Ботир Норбой олдига борди. «Оббо, Ботирбек, энди узингиз чикиб суз бермасангиз булмайди, боринг, суз беринг», - деб кулогига шивирлади. Ботир Норбой:

- Домла, якунламай туринг, - деди, сунг узи микрофонга якинлашиб суз бошлади.

- Биродарлар домла сал адашиб кетдилар. Хозир суз Бухородан шу митингда иштирок этаман деб келган шоир Юсуф Жумаевга.

Йигилганлар карсак чалишди.

Корачадан келган кузлари чакнок Юсуф Жумаев узининг Навоий хакидаги шеърини укий бошлади.

Шеърда Навоийнинг бундан 500 йил аввал тугилганига шукрона айтилиб, агар бизнинг замонамизда тугилсангиз йукчиликда, нашриётларда навбат кутиб утардингиз, балки «Орол буйларида ракдан улардингиз» каби мазмун бор эди.

Митингнинг энг кизикарли жойи хам шу митинг булди. Бу митинг Жаъфар учун хам талабалар учун хам, умуман «Бирлик»чилар учун хам узига хос сабок булди.



(Давоми бор)