26 January 2010
13:18 - Германия Афғонистонга қўшимча қўшин юборишга тайёр, Франция юбормайди
Аввалги хабарларда, Буюкбританиядан фарқли ўлароқ, Германия ва Франция АҚШнинг илтимосига қарамасдан, Афғонистонга қўшимча қўшин юбормасликда қарорли эканлиги билдирилганди.

Франция ўз фикрини ҳали ҳам ўзгартирмади. Президент Саркози фақат Афғонистон ҳарбийларини ўқитиш учун ҳарбий инструкторлар юборишга рози, урушда иштирок этиш учун аскар юбормоқчи эмас.

Аммо Германия бу маслалада фикр ўзгартираётганга ўхшайди. Қўшимча аскар юборишга қатъий қаршилиги айтиб келинган бу мамлакатининг ташқи ишлар вазири Гидо Вестевелле ҳозир у иддаоларни рад этди ва Афғонистонга қўшимча 500 ҳарбий юборилиши, шу билан немисларнинг Афғонистондаги ҳарбийларининг сони 5 мингга чиқишини билдирди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида хабар берилган бўлса ҳам, ҳали ҳукумат расман уларни тасдиқламади. Мудофаа вазири Гуттенберг 1500 қўшимча ҳарбий юбориш лозимлигини айтгани ҳам хабарларда бор.

Агарда Ангела Маркель ҳукумати қўшимча қўшин юборишга қарор қилган бўлса, бу сўзсиз АҚШнинг талаби билан бўлган. Маълумки, АҚШнинг ўзи шу йил ичида Афғонистонга 30 минг қўшимча қўшин юбормоқчи.