07 April 2023
15:24 - Юсуф Жума: ОҚ ОЛМАЛАР ГУЛЛАДИЛАР, ҲАЛИМА ОПАМ ҚАЙДАЛАР?!… ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВАНИ ЙЎҚЛАБ.

ШУ ҚУТЛУҚ РАМАЗОН КУНЛАРИДА ЭЛУ - ЮРТ ҚАЙҒУСИДА ЎТГАН БАРЧА АЗИЗЛАРГА -
ШОВРУҚДАН …ВАСИЛАГАЧА УЛУҒ ТАНГРИНИНГ ОЛҚИШЛАРИ ЁҒИЛСИН, ОМИН!

Оқ олмалар гулладилар,
Ҳалима опам қайдалар?!
Соғинчларим тиладилар,
Ҳалима опам қайдалар?!

Қайдалар сўзнинг булбули,
Сирдарёнинг сирли тили,
Мирзачўлнинг сўлмас гули,
Ҳалима опам қайдалар?!

Қайдалар Гулчеҳра опам -
Нуруллоҳ қизлари - тозам,
Уларга зор эзгин ўлкам,
Ҳалима опам қайдалар?!

Эркаклар қочди ёнимдан -
Бир умр қора кунимда -
Шулар қочмади ўпқиндан,
Ҳалима опам қайдалар?!

Қайлардалар азизларим -
Бошимдаги чин дўстларим?!
Бўм - бўш бошимнинг устлари,
Ҳалима опам қайдалар?!

Баҳордан ҳам кўнглим тўлмас,
Диёрдан ҳам кўнглим тўлмас,
Дўст - ёрдан ҳам кўнглим тўлмас,
Ҳалима опам қайдалар?!

Тангрим,олқишларинг ёғсин!!!
Юртимда қайта тўғилсин,
Кўнглим ёғдунгга йўғрилсин,
Ҳалима опам қайдалар?!

2023 йил, 6 апрель.