22 March 2023
04:22 - Халқаро Валюта Фонди Украина билан келишиб, Украинага 15,6 млрд долларлик қарз берадиган бўлибди. “Ҳаракат”: Нега Ўзбекистон бундай қарзлар ва Халқаро Валюта Фонди каби уюшмалардан қарз ва ҳеч қандай молиявий ёрдам олмайди? Нега тўҳамбалармиз?
Машҳур Reuters хабар агентлиги буни хабар қилар экан, қарз 4 йилга берилганини айтмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, Украина Халқаро Валюта Фонди берган катта қарздан фойдаланиб, катта ютуқларга эришади ва қарзини тўлайди. Тушуниш керакки, аслида, бу қарзгина эмас, катта ёрдамдир.

Нимага Ўзбекистон бундай катта ўлчовда қарз ҳам олмайди, ёрдам ҳам олмаяпти. Чунки, бутун дунё давлатлари ва Халқаро Валюта Фонди каби ташкилотлар билишадики, Ўзбекистоннинг бош душмани, тожик аслли диктатор Шавкат Мирзиё президентлик тахтида ўтирар экан, Ўзбекистон қашшоқлик ва қолоқликдан чиқолмайди, қарзларни тўлолмайди, молиявий ёрдамлардан фойдаланишни ҳам билмайди.

Ахир бутун дунё тарафидан тан олинган АҚШдаги Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистонга дунё давлатлари ичида “ёмонларнинг ёмони” деб баҳо берганини бутун дунё ва халқаро ташкиолтлари билишади-ку! Демак, дунёдан қарз ва ёрдам олиш ҳамда Ўзбекистонни қашшоқлик ва қолоқликдан чиқариш учун пешонамизга ёзилган “ёмонларнинг ёмони” тамғасидан ва Ўзбекистонда хўжайинлик қилаётган тожиклар раҳбарлигидаги ҳокимиятдан қутилишимиз керак.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, ТЎҲАМБАЛИКдан қутилинг ва Марзий Осиёда қайтадан бош ролни ўйнадиган давлат бўлишимиз кераклигини ўйланг, акс ҳолда дабдала аҳволдан чиқолмаймиз.

Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – Ўзбекистонни оддий ўзбекларнинг ақлига ҳам келмайдиган ҳашаматли митинглар билан мустақилликка қовуштирган “Бирлик” ва унинг ягона демократик матбуот органи “Ҳаракат” Агентлигини қўллаб-қувватлашдир. Энг муҳими, уларнинг ”Демократия ва демократик сайловлар” шиори остида тайёрланаётган митингларида иштирок этишга тайёрланинг.

Ҳеч шубҳасиз, “Бирлик” Партияси биринчи демократик сайловлардаёқ ғалаба қозонади, қашшоқлик ва қолоқликдан, миллатдошларимиз Россияда мардикорлик қилиб қулларга айланишидан қутиламиз ва Ўзбекистонни дунёнинг ривожланган давлатлари сафига қўшишга эришамиз, халқимизни ТЎҲАМБАликдан чиқарамиз.

Эсдан чиқарманг, миллатимизнинг кўпчилиги ТЎҲАМБАларга айланган. ТЎҲАМБА - ҲЕЧ НАРСАГА ҚАТЪИЙ ЭЪТИҚОДИ БЎЛМАГАН, НАЗАРИ ПАСТ, ЗИҚНА, ЖАМИЯТ ВА МИЛЛАТ ОЛДИДА МАЪСУЛИЯТ СЕЗМАЙДИГАН, ДУНЁ ҚАРАШИ ЎТА ЧЕКЛАНГАН НАРСАДИР. Эътибор беринг, одам эмас, нарсадир.