04 February 2023
22:24 - Зафар Отахонов: Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги раиси Акмал Бурхонов кўринмай кетдингиз-ку!

Битта тадбир учун 3.2 млрд пул сарф қилинди, битта сомса 80 минг сўм,100 минг сўмдан ҳисобланди. Бу рўйхатни давом эттирсак рўйхат тугамайди. Аммо сиз жимсиз. Масалан сенатнинг икки кунлик тадбири учун сарфлаган пуллари кенг мухокамаларга сабаб бўлди ва халқимиз бу ишни қоралади. Битта холва 380 минг бўлгандан кейин албатта эътироз бўладида. Бунақа тадбирларнинг сарф - харажатларидан коррупциянинг ҳиди анқиб ётибди. Ёки сиз учун унақа эмасми? Қачон коррупцияга қарши курашасиз? Қачон амалдорларнинг мол - мулклари декларациясидан ўтади?

Коррупцияга қарши кураша олиш қўлингиздан келмаса бошқа ишга ўтинг! Rost24 нинг йил танловида ҳам энг ишламаган ташкилотларнинг иккисини айтишди. Уларнинг бири сиз раҳбарлик қилаётган агентлик эди. Халқимиз муносиб баҳо бераяпти. Коррупцияга қарши курашганлар босимга учрайди,сиз эса жимсиз.
Жа борса, манфаатлар тўқнашуви дейсиз, бўлди.

Ё коррупцияга қарши курашиб чарчаб қолдингизми?

Шахсан мен сизни халқдан узр сўраб истеъфо беришингиз тўғри иш бўлади деб ҳисоблайман. Халқим мен коррупцияга қарши кураша олмадим, мени кечиринглар десангиз халқ тушунар балки.